Марказий Осиё ва Япония ТИВ пандемияга қарши кураш масалаларини муҳокама қилишди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди бугун бўлиб ўтган видеоконференцияда «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг махсус йиғилишида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform.

«Бу соҳа, айниқса, COVID-19 пандемиясига қарши курашда жуда муҳимдир. Учрашув давомида томонлар пандемияга қарши самарали курашиш, унинг минтақа иқтисодиёти учун салбий оқибатларини бартараф этиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни жонлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Томонлар эпидемиологик вазиятни, бир-бирига гуманитар ёрдам кўрсатишда минтақавий ҳамкорликни, фуқароларнинг чет элдан қайтишини, шунингдек, иқтисодий ҳаракатчанлик ва ишбилармонлик фаолиятини тиклаш истиқболларини муҳокама қилдилар», - дейилади ҚР ТИВ хабарида.

Хабар қилинишича, Қозоғистон томони Япония ҳукуматига пандемияга қарши курашда ҳар томонлама қўллаб-қувватлангани, икки мамлакатнинг санитария-эпидемиология хизматлари ўртасида илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни кучайтиргани ва вакциналарни, янги дориларни ишлаб чиқаришга тайёрлиги, илмий ва амалий ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди. Ташқи ишлар вазирлари ушбу форматдаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни тиклашга қаратилган амалий саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қарор қилишди. Шу муносабат билан Япониянинг иқтисодий ва технологик салоҳияти қизиқиш уйғотади. Ундан Марказий Осиё иқтисодиётини модернизация қилишда ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланиш мумкин. Учрашув иштирокчилари ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги 8-йиғилишида Япония бизнеси иштирокида савдо, инвестиция ва агросаноат комплекси бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Таъкидлаш жоизки, «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти Япония ташаббуси билан бошланган. Биринчи учрашув 2004 йилда Нур-Султанда бўлиб ўтди. Сиёсий мулоқат, минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш, бизнесни ривожлантириш, интеллектуал мулоқат, маданий алоқалар ва инсон алмашуви форматдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ҳисобланади. Мулоқот доирасида ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги 8-йиғилиши 2021 йил Токиода ўтказилиши режалаштирилган.
Сўнгги хабарлар