Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигининг келажаги буюк – ҚР Президенти

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – Ўтган йили Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ўзаро савдо ҳажми 40 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» давлат раҳбарларининг иккинчи учрашувида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг келажаги ҳақиқатдан ҳам кенг. Ўтган йил якунларига кўра, Европа сармоялари оқими 23 фоизга ошиб, 12,5 миллиард долларни ташкил этди», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президентнинг сўзларига кўра, Қозоғистонга 30 йил ичида жалб этилган 350 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий сармоянинг деярли ярми Европадан келган.

«Европа Иттифоқи Қозоғистоннинг энг йирик савдо шериги бўлиб, ташқи савдомизнинг 40 фоиздан ортиғи унга тўғри келади. Ўтган йили Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи давлатлари билан ўзаро савдо ҳажми 40 миллиард долларни ташкил этди. 2025 йилга бориб бу кўрсаткични 50 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятларимиз бор, деб ҳисоблайман», – деди Давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун Чўлпон-Ота шаҳрига (Қирғизистон) хизмат сафари билан борган эди.


Сўнгги хабарлар