Марказий Осиё омбудсманлари гендер тенглиги масаласини муҳокама қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Марказий Осиёнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва гендерлик тенглик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили «БМТ - Аёллар» тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун «БМТ - Аёллар» тузилмаси минтақавий идораси билан ҳамкорликда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва гендер тенглигини таъминлаш бўйича маслаҳат учрашуви ўтказди.

Тадбирда Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Мўғулистон ҳуқуқшунослари, шунингдек, Марказий Осиё нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Учрашув тенглик, шу жумладан гендерлик тенглик масалаларига бағишланди.

Тадбирда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда аёллар ва эркакларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини тарғиб қилиш, камситиш, эрта турмуш қуриш, зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, оғир аҳволда қолган аёллар ва болаларга ёрдам бериш бўйича маърифий ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш тадбирларини мунтазам равишда давом эттиришга келишиб олинди.

Ҳар йили бутун дунёда 10 декабр Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонланади.

Бундан 73 йил аввал БМТ Бош Ассамблеяси Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини қабул қилганди.

Сўнгги хабарлар