Марказий Осиё мамлакатлари ва Ҳиндистон ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Ҳиндистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги Марказий Осиё - Ҳиндистон мулоқотининг иккинчи йиғилишида қатнашди, деб хабар беради Kazinform ҚР ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Муҳокамада Афғонистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар ҳам иштирок этди.

Томонлар Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш ва барқарор ўсишни таъминлаш мақсадида узоқ муддатли кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш ва давлатлараро алоқаларни чуқурлаштириш бўйича фикр алмашдилар. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари, ушбу форматдаги давлатларнинг транспорт бўйича ташаббусларини амалга ошириш, шунингдек минтақадаги санитария-эпидемиологик вазиятни барқарорлаштиришда ўзаро ёрдам кўриб чиқилди.

Вазирлар ташқи ишлар вазирликларининг саъй-ҳаракатларини кўп томонлама ҳамкорликнинг стратегик муҳим йўналишларига йўналтиришга, иқтисодий ва минтақалараро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Марказий Осиё давлатлари ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни қайта тиклаш кўп асрлик дўстлик, ўзаро ҳурмат ва манфаатдорлик анъаналарига мувофиқ умумий манфаатларга жавоб беради ва минтақада ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим омили ҳисобланади.

Учрашув якунлари бўйича Марказий Осиё ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирларининг Қўшма баёноти қабул қилинди.

Сўнгги хабарлар