+7 (701) 759 90 19
USD 427.91 EUR 506.9
RUB 5.6 CNY 64.17
Янгиликлар

Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар

12 Июнь 15:05
Баҳам кўринг:
Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар

NUR-SULTAN. Kazinform – Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ержан Ашиқбаев БМТнинг Марказий Осиёдаги Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ташкил этилган Марказий Осиё ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг онлайн учрашувида иштирок этди.

Тадбирда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ва ЭХҲТнинг низоларнинг олдини олиш маркази директори Туула Юрьола иштирок этди.

Учрашув давомида иштирокчилар минтақадаги хавфсизлик соҳасидаги мавжуд тенденциялар ва воқеаларни, шунингдек минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. COVID-19 пандемияси сабаб бўлган инқирозни бартараф этиш бўйича миллий ташаббуслар ва таклифларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ашиқбаев тадбир иштирокчиларига Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг инқироздан кейинги давр ҳақидаги қарашлари, шунингдек, COVID-19 ва унинг оқибатлари, мамлакатнинг минтақавий ва халқаро миқёсдаги курашга қўшган ҳиссаси ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга, Қозоғистон Марказий Осиёдаги шерикларига ҳар томонлама ёрдам беради ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг муҳим халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Марказий Осиё шерикларини минтақавий хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга, шунингдек, Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

БМТ, Европа Иттифоқи ва ЕХҲТ вакиллари Марказий Осиё ва Афғонистоннинг коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини бартараф этишдаги ҳамкорлигини юқори баҳоладилар.

Иштирокчилар БМТнинг Марказий Осиёдаги Превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ, ЕИ ва ЕХҲТнинг минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватладилар.

Эслатиб ўтамиз, ушбу марказни ташкил этиш ташаббусини илк бор Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев 2007 йил декабр ойида билдирганди. Дунёда учта шундай марказ мавжуд: биттаси - Марказий Осиёда ва иккитаси - Африкада.

Марказ можароларнинг олдини олиш ва замонавий таҳдидларга қарши кураш соҳасида минтақавий кучларга ёрдам беради.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив