«Марказий Осиё - Корея Республикаси» ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди

None
None
SEUL. Kazinform – ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди бошчилигидаги делегация «Марказий Осиё - Корея Республикаси» ҳамкорлик форумининг 13-сессиясида иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб хабар беради.

Тадбирда, шунингдек, Корея Республикасининг ташқи алоқалар идоралари раҳбарлари Кан Гён Хва, Тожикистоннан Сироджиддин Мухриддин, Туркманистоннан Рашид Мередов, Ўзбекистоннан Абдулазиз Камилов ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нурлан Ниязалиев иштирок этишди.

Ташқи ишлар вазирлари соғлиқни сақлаш, масофавий таълим, стандартлаштириш ва атроф-муҳит соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Соғлиқни сақлаш соҳасида делегациялар COVID-19 пандемиясига қарши курашиш, унинг минтақавий иқтисодиёт учун салбий оқибатларини бартараф этиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни фаоллаштириш бўйича самарали ўзаро алоқалар тўғрисида атрофлича фикр алмашдилар.


Томонлар масофавий таълим, ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш, ташрифларни мониторинг қилиш ва билимларни олиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтдилар. Мотивация мазмунига ва тизимига алоҳида эътибор берилди. Учрашув иштирокчилари рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда таълим дастурларини амалга ошириш бўйича тажриба алмашишга келишиб олдилар.

Техник стандартлаштириш соҳасида делегациялар раҳбарлари савдо-сотиқдаги техник тўсиқларни бартараф этиш, маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва Корея Республикасининг миллий стандартларини муҳокама қилдилар.

Форум қатнашчилари атроф-муҳит ва табиий ресурсларга босимни камайтириш, яшил иқтисодиёт йўлида чуқур тизимли ўзгаришларни амалга ошириш зарурлиги тўғрисида бир овоздан фикр билдирдилар.



Сўнгги хабарлар