Марказий Осиё кенг тинчлик ва фаровонлик минтақаси бўлиши керак - Тоқаев

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Марказий Осиё кенг тинчлик ва фаровонлик минтақаси бўлиши керак. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 4-маслаҳат учрашувида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Хавфсизлик ва дипломатия соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолаверади. Бу Марказий Осиё халқларининг гуллаб-яшнаши учун муносиб шароитларни таъминлаш учун жуда зарур. Марказий Осиё минтақаси барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, ҳар томонлама ҳамкорлик, тинчлик ва фаровонлик ҳукм сураётган кенг минтақа бўлиши керак»

, — деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олиш бўйича ечимларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида мамлакатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг доимий маслаҳатлашуви механизмини фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади.

«Шунингдек, мен ташқи ишлар вазирларига минтақавий ва халқаро муаммоларнинг асосий масалалари бўйича келишилган усулларни ишлаб чиқиш мақсадида камида ярим йилда бир марта мунтазам учрашиб туришни тавсия этаман»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар