Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди

None
None
TURKMENBASHY. Kazinform - Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Президентининг матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

2021 йил 6 августда Туркменбоши шаҳрида Қозоғистон Республикаси Президенти, Қирғизистон Республикаси Президенти, Тожикистон Республикаси Президенти, Туркманистон Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч, конструктив ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтган музокаралар якунлари бўйича,

тарихий асосда ўрнатилган дўстона ва яхши қўшничилик муносабатлари асосида минтақавий ҳамкорликни жадал ривожлантириш жараёнини қайд этиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низоми қоидаларига асосланиб ва халқаро қонунларнинг оммага кенг маълум бўлган мезонларини сақлашга қатий ниятларини тасдиқлаб,

ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро манфаатларни эътиборга олган ҳолда музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали Марказий Осиё минтақасини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал қилиш тамойилларига содиқлигини тасдиқлаб,

ўз давлатларининг ҳудуддаги тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш манфаатида очиқ ва кенг кўламли ўзаро ҳаракатларга тайёрлигини таъкидлаб,

сиёсат, барқарор ва доимий ривожланиш, савдо-иқтисодий ва сармоявий-молиявий, транспорт-коммуникация, сув-энергетика, ахборот-технологик, экологик ва маданий-гуманитар һамкорликни эътиборга олган ҳолда ўзаро манфаат кўрсатилган барча соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтириш ва ривожлантиришга умумий интилишни негизга олиб,

глобал муаммолар ва таҳдидларга, шу жумладан коронавирус инфекцияси пандемиясига қарши курашдақибатларини биргаликда бартараф этишда минтақа давлатлари ўртасида яқин ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаб,

Марказий Осиё давлатларининг муҳим глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал қилиш бўйича биргаликдаги ташаббуслари ўзаро манфаатдор бўлган барча соҳаларда, жумладан, ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг умумий истагига асосланган ҳолда, жаҳон саҳнасида муҳим натижаларга эга эканини таъкидлаб;

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам Маслаҳат учрашувлари минтақадаги кўп томонлама давлатлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлайдиган долзарб масалалар бўйича таклифлтарни муҳокама қилиш ва амалга ошириш имкониниберишни тасдиқлаб,

Қуйидагиларни маълум қилади:

1. Давлат раҳбарларининг таъкидлашича, бу йилги Маслаҳат учрашуви марказий Осиё давлатлари мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида ўтказилмоқда.

Бу борада Томонлар ушбу форумнинг марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларниянада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг тарихий амалиётини таъкидлайдилар.

2. Томонлар икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар, барча Марказий Осиё давлатларининг тинч ривожланиши, фаровонлиги ва барқарорлигига кўмаклашиш учун ўзаро ташрифлар орқали кўп томонлама ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришнинг долзарблиги ва зарурлигини тасдиқлайдилар.

3. Томонлар Туркманбошида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, савдо, иқтисодиёт ва сармоя, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги ва озиқ -овқат хавфсизлиги, сув ва энергетика ресурслари, атроф -муҳитни муҳофаза қилиш, туризм, фан, таълим ва маданият ва гендер тенглиги бўйича ўзаро манфаатли минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари, шакллар ва механизмларини ҳар томонлама кшриб чиқишга имкон беради.

4. Давлат раҳбарлари минтақада хавфсиз, барқарор, кенг ва очиқ ҳамкорлик учун майдон яратиш манфаатларида ўз мамлакатларининг салоҳиятидан фойдаланиш муҳимлигини таъкидлайдилар.

Бу борада Томонлар Ташқи ишлар вазирликлари, дипломатик ваколатхоналар, консулликлар, шунингдек Марказий Осиё давлатларининг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналари билан маслаҳатлашиш, алоқалар ўрнатиш ва мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлайдилар.

5. Томонлар 2021 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотида халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинган, БМТ Бош ассамблеяси томонидан Халқаро тинчлик ва ишонч йили деб эълон қилинган кенг кўламли ва узоқ муддатли стратегия, концепция ва дастурларни амалга оширишда аниқ натижаларга эришиш учун Марказий Осиё давлатлари халқаро майдонда ўз фаолиятини кучайтириши керак.

6. Давлат раҳбарлари таъкидладиларки, 2021 йилда Марказий Осиё Ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 15 йиллигини, шунингдек, Семей ядро полигони ёпилганининг 30 йиллигини нишонлайди. Бу борада Президентлар Марказий Осиё давлатлари ўртасида Ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги шартномани амалга оширишда фаол ҳамкорликни давом эттиришга чақиришди.

Бу борада Президентлар Марказий Осиё давлатлари ўртасида Ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги Шартномани амалга оширишда фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрликларини билдирдилар ва саъй-ҳаракатларни жамлаш учун бошқа ядро қуролидан холи зоналар билан ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар. ядровий қуролсизланиш ва тарқатмаслик ва саъй-ҳаракатларни жлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар.

7. Томонлар қўшни Афғонистондаги вазиятни зудлик билан ҳал этиш Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлашнинг энг муҳим омилларидан бири эканлигини яна бир бор тасдиқлайдилар. Шу муносабат билан Томонлар Афғонистон жамиятида фуқаролик тинчлиги ва тотувлигига тезроқ эришиш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Бу борада Томонлар Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш ва уни жаҳон иқтисодий муносабатларига жалб қилиш бўйича барча манфаатдор давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайдилар.

8. Томонлар минтақавий ривожланишнинг долзарб масалаларини тизимли кўриб чиқиш учун доимий маслаҳат майдони сифатида Марказий Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича мулоқотни ривожлантиришни қўллаб -қувватладилар.

9. Томонлар савдо -иқтисодий, сармоявий, саноат, молия, энергетика, қишлоқ хўжалиги, алоқа, ижтимоий, экологик ва ўзаро манфаатдор бошқа соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш орқали Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланишини таъминлаш устувор вазифа деб ҳисоблайдилар. Молиявий тизимни биргаликда ривожлантириш ва минтақага сармоя жалб қилиш мақсадида Томонлар «Астана» халқаро молия марказидан Марказий Осиё мамлакатларини, шунингдек, хорижий инвесторлар билан боғлайдиган иқтисодий платформа сифатида фойдаланишга келишиб олдилар.

10. Томонлар Марказий Осиё давлатлари ўртасида миграцион жараёнларни тартибга солишда ваколатли органларнинг ўзаро таъсирини кучайтиришнинг муҳимлигини, шунингдек, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни қонуний, ижтимоий, ахборот ва маслаҳат ёрдами зарурлигини тан оладилар.

11. Томонлар ўзаро савдо айланмасини кўпайтиришнинг муҳимлигини ва минтақада савдо ҳужжатларини осонлаштиришни самарали ҳал этиш учун ўзаро манфаатли қўшма ёндашувларни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлайдилар. Томонлар ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қўшма иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан, чегарадош ҳудудларда савдо ва саноат ҳудудларини, шунингдек, улгуржи ва тақсимлаш марказлари тармоқларини ривожлантириш мақсадида Марказий Осиё ишбилармон доиралари ва минтақалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ишларни фаоллаштириш зарурлигини қайд этишди.

12. Томонлар авиация, автомобил, темир йўл, дарё ва денгиз транспорти, мултимодал транспорт йўлаклари, логистика, савдо ва туризмнинг кўп функцияли халқаро марказлари, товар ва юкларнинг эркин ва тўсиқсиз транзитининг янги халқаро йўналишларини яратиш ва модернизация қилиш, халқаро тажрибаларга мувофиқ трансчегаравий процедураларни осонлаштириш ва минтақанинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган бошқа қўшма инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун транспорт ва транзит соҳасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлайди.

Томонлар «Шимолий-Жануб» ва «Шарқ-Ғарб» халқаро йўлакларини биргаликда ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларини ишга соладилар.

Томонлар транспорт коммуникациялари бўйича минтақавий кенгаш тузилишини тезлаштириш, самарали халқаро транспорт йўлакларини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ва истиқболли лойиҳаларни ҳисобга олган ҳолда, Марказий Осиёда транспорт тизимини биргаликда ривожлантириш бўйича дастур ва битимни келишиш зарурлигини таъкидладилар.

Томонлар Ўзбекистон томонининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида транспорт ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича минтақавий марказ ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.

Томонлар минтақавий қиймат занжирлари ва қўшма саноат кластерларини яратиш, рақамли иқтисодиётни илгари суриш бўйича ҳамкорликни ошириш орқали ўзаро савдони кўпайтириш ниятидалар.

13. Томонлар савдо -иқтисодий, энергетика, транспорт -логистика ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликка мақсадли ва тизимли характер бериш учун Марказий Осиё саноатчилари ва тадбиркорлари беш томонлама Кенгашини тузиш зарурлигини билдирдилар.

14. Томонлар янги ижтимоий ва иқтисодий ўсиш манбаларини излашда инновацион дастурлар ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича саъй -ҳаракатларни бирлаштиради, шунингдек, фан, техника ва инновациялар соҳасида самарали ҳамкорликни қўллаб -қувватлайди, биргаликда тадқиқотлар ўтказади, тадқиқот марказлари ўртасида тажриба алмашади.

15. Томонлар таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришни қўллаб-қувватлайдилар, университетлар ўртасида «илмий дипломатия» ва ректорлар форумлари, илмий конференциялар ва илмий-педагогик ва талабалар-жамоатчилик ва ёшлар симпозиумлари доирасида минтақавий дастурларни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлайдилар.

Томонлар ахборот -коммуникация технологияларининг ривожланиши ва қўлланилишидаги ютуқларни, шунингдек, уларнинг кундалик ҳаётга таъсирини қайд этадилар. Давлатлар халқаро ҳуқуқнинг тамойиллари ва нормаларига риоя қилган ҳолда, ахборот хавфсизлигига янги таҳдидларни бартараф этиш учун саъй -ҳаракатларни бирлаштириш ниятидалар.

16. Марказий Осиёнинг барча давлатлари иқлим ўзгаришини юмшатиш ва унга мослашиш, чўлланишга қарши кураш, сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф -муҳит ва экологияни муҳофаза қилиш, музликларни сақлаш ва уран чиқиндиларини рекультивациялаш, қайта тикланадиган энергия манбаларини, шу жумладан ресурсларни ривожлантириш, тежамкор ва яшил технологияни жорий этишга қаратилган лойиҳа ва дастурларни илгари суришда минтақавий ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Томонлар минтақада барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун ушбу соҳаларда узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш учун биргаликда ҳаракат қилишга тайёр.

Томонлар минтақадаги барча мамлакатларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда Марказий Осиёда сув-энергетика муаммоларини ҳал қилишга ёрдам берадиган мавжуд ва қурилаётган гидроэнергетика объектларининг муҳимлигини таъкидладилар.

Томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясининг «Табиат чегарани билмайди: трансчегаравий ҳамкорлик- биологик хилма-хилликни сақлаш, тиклаш ва барқарор ишлатишнинг асосий омили», «Барқарор ривожланиш учун сув 2018-2028 йилларга мщлжалланган саъй-ҳаракатларнинг ўн йиллиги бўйича ўрта мудатли Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳар томонлама кўриб чиқиш конференцияси», «Орол денгизи экологик инновациялар ва технологиялар зонаси декларацияси», «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Халқаро Жамғарма ўртасидаги ҳамкорлик. Оролни қутқариш»,«Қозоғистондаги Семей вилояти аҳолисини реабилитация қилиш, атроф-муҳитни соғломлаштириш ва иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ва халқаро ҳамкорлик тўғрисида» резолюциялар қабул қилиш каби халқаро ва минтақавий ташаббуслар тўғрисида умумий тушинишга эришиш муҳимлигини таъкидлайдилар.

Глобал иқлим ўзгаришининг дунё музликларига, айниқса Марказий Осиёга салбий таъсирини ҳисобга олган ҳолда, Давлат раҳбарлари Тожикистон Республикаси Президентининг 2025 йилни Халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили деб эълон қилиш ва Халқаро музликларни ҳимоя қилиш жамғармасини тузиш таклифини қўллаб-қувватладилар.

Давлат раҳбарлари Туркманистон Президентининг БМТнинг кам углеродли энергияни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ташаббусини, шунингдек, БМТ доирасида водородни ривожлантириш бўйича халқаро «Йўл харитаси» ни яратиш соҳасидаги энергетиканинг устувор йўналишларидан бири сифатида қўллаб-қувватладилар.

17. Давлат раҳбарлари минтақадаги ижтимоий-иқтисодий ва экологик вазиятни, шу жумладан Орол денгизи ҳавзасини, айниқса экологик инқироз ва иқлим ўзгариши таъсирида бўлган ҳудудларни яхшилаш билан боғлиқ муаммоларни ҳар томонлама ҳал қилиш учун кучларни жамлаш муҳимлигини тан олдилар.

18. Томонлар сув ва ҳавонинг ифлосланишини камайтириш, музликларни сақлаш, эрларнинг деградатсияси, ўрмонзорларнинг майдонини кўпайтириш, табиий офатлар, шу жумладан сув тошқини, сел, қурғоқчилик, шунингдек тоза ичимлик суви етказиб бериш чоралари зарурлигини таъкидладилар.

Давлат раҳбарлари Марказий Осиёнинг барча давлатларининг манфаатлари ва иштирокини инобатга олган ҳолда, Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг ташкилий тузилмаси ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳимлигини таъкидладилар.

19. Бугун, инсоният янги глобал таҳдид - коронавирус инфецияси пандемияси билан юзма -юз турган бир пайтда, Марказий Осиё давлатлари ушбу инфекция тарқалишининг олдини олиш учун комплекс чора-тадбирларни кўрмоқда.

Бу борадаги қадамларини жаҳон ҳамжамияти фаолияти билан тўлиқ мувофиқлаштирган ҳолда, томонлар коронавирусга қарши курашда муҳим халқаро ташаббусларни қўллаб -қувватламоқда.

Давлат раҳбарлари Қозоғистон Республикаси Президентининг БМТ таркибида касалликлар ва биологик хавфсизликни назорат қилиш бўйича минтақавий марказлар тармоғини, шунингдек, БМТ таркибида махсус кўп томонлама орган - Халқаро биологик хавфсизлик агентлигини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар. БМТ Хавфсизлик Кенгашига ҳисобот берадиган Биологик хавфсизлик бўйича халқаро агентлик қуриш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.

Шу муносабат билан, Томонлар илмий дипломатия соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, тиббиёт олимлари, экспертлар ва бошқа тегишли таълим соҳалари мутахассисларининг тизимли ўзаро алоқаси учун барча зарур шарт -шароитларни яратишга келишиб олдилар

Хавфли инфекциялар тарқалишига қарши курашда Марказий Осиё давлатларининг саъй -ҳаракатларини бирлаштириш мақсадида, Томонлар вируслар ва бошқа инфекцияларнинг табиатини, уларнинг патогенези, юқумли касалликларни даволаш ва олдини олишнинг минтақавий механизмини яратиш масаласини кўриб чиқишни зарур деб ҳисоблайдилар. .

20. Озиқ-овқат тизимларининг барқарорлигини ошириш зарурлигини инобатга олган ҳолда, Томонлар таъминот занжирини қўллаб -қувватлашга ва озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёжлар учун «яшил йўлак» механизмларини кенг жорий этишга келишиб олдилар.

21. Марказий Осиё халқлари манфаатлари ва БМТ томонидан эълон қилинган маданиятлар яқинлашувининг халқаро ўн йиллиги руҳида, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, хилма-хилликни ва миллатларароликни сақлаш ва тарғиб қилиш, бағрикенглик, этно-сиёсатни ўрганиш ва ҳимоя қилиш; адабий алоқаларни кўрсатиш, яхшилаш, халқаро фестиваллар, форумлар ва танловлар ўтказиш, мусиқа, театр, тасвирий санъат ва қўл санъатлари, кинематография, телевидение ва радиоэшиттириш, архивлар, музейлар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, кутубхоналар ва фуқаролар, айниқса ёшлар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқалар туристик алмашинувни ривожлантиришга келишиб олди. Бу соҳадаги ҳамкорликка тизимли ва барқарор характер бериш учун Томонлар «Марказий Осиё: умумий тарих ва умумий келажак» маданий -гуманитар алмашинуви учун ягона платформа сифатида Марказий Осиё маданий мулоқот форумини тузишга келишиб олдилар.

22. Халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашда спортнинг муҳим ролини инобатга олган ҳолда, Давлат раҳбарлари жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришни давом эттириш, Томонлар ҳудудида халқаро спорт тадбирларини ўтказишни қўллаб -қувватлаш, жисмоний маданият ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар. Шунингдек, Томонлар ўз кучларини миллий спорт турларини халқаро спорт майдонида тарғиб қилишга қаратиши лозимлиги таъкидланди.

23. Давлат раҳбарлари ушбу соҳанинг тикланишини тезлаштириш ва минтақа мамлакатлари ўртасида сайёҳлар алмашинувини фаоллаштириш учун туризм соҳасида, жумладан, пандемия оқибатида, яқин ҳамкорлик зарурлигини таъкидладилар. Томонлар, шунингдек, трансчегаравий ҳудудларда сайёҳлик зоналари ва кластерларини яратиш, Марказий Осиёда ягона платформа яратиш мақсадида туристик маҳсулотлар ва йўналишларни биргаликда ривожлантириш бўйича ишларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Томонлар халқаро ва ички туризмни ривожлантириш билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳамда туризм соҳасидаги давлат идоралари ва туристик компаниялар ўртасидаги яқин ҳамкорликни қўллаб-қувватлайдилар.

Томонлар келгусида туризмни ривожлантириш, босма материаллар, филмлар, реклама кампаниялари, конференциялар ва семинарлар, кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш бўйича маълумот алмашиш бўйича ҳамкорлик қилади.

24. Давлат раҳбарлари Ташқи ишлар вазирликларига 2022-2024 йилларга минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳасини (Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари якунлари бўйича) тасдиқланишини имкон қадар тезроқ якунлашни топширдилар.

25. Давлат раҳбарлари Ташқи ишлар вазирликларига Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида ХХI асрда Марказий Осиё тараққиёти учун дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолашга тайёргарлик кўришни топширдилар.

26. Президентлар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларининг ягона рамзидан фойдаланишга қарор қилишди ва Регламентни тасдиқладилар.

27. Президентлар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг «Фахрий нишони» ни тасдиқлашга қарор қилишди ва «Фахрий нишон» тўғрисидаги низом ва унинг тавсифини тасдиқладилар.

28. Давлат раҳбарлари Туркманбошидаги Марказий Осиё аёллар мулоқот форуми, Марказий Осиё иқтисодий форуми, Миллий маҳсулотлар кўргазмаси, Марказий Осиё миллий таомлари фестивали ва Марказий Осиё маданият ва санъат усталари чиқишини юқори баҳоладилар.

Давлат раҳбарлари Ташқи ишлар вазирларига Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувининг санаси ва жойи бўйича таклифлар тайёрлаш ва Маслаҳат учрашувининг кун тартибини ишлаб чиқишни топширдилар.

Маслаҳат учрашуви анъанавий дўстлик, самимий ва ишончли муҳитда ўтди.

Давлат раҳбарлари Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга меҳмондўстлиги ва Маслаҳат учрашувининг юқори савияда ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди.

Туркманбоши ш., 2021 йил 6 август

Сўнгги хабарлар