Марафон бўйича 35 йил турган Қозоғистон рекорди янгиланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Голландиянинг Роттердам марафонида Қозоғистон вакиласи Жанна Мамажанова бронза медалини қўлга киритди. Шу билан биргаликда, у 35 йил олдин қўйилган Қозоғистон рекордини ҳам янгилади, деб хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлигига таяниб.

СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси Зоя Иванова 1987 йилда 2:27:57 натижа кўрсатиб, аёллар ўртасида Қозоғистон рекордини ўрнатганди. Жанна Мамажанова эса 42 км 195 метр масофани 2:26:54 дақиқада босиб ўтиб, Роттердам марафонининг бронза медалини қўлга киритди.

«Марафон муваффақиятли ўтди. Югуриш чоғида тезликни бир хилда сақлашга ҳаракат қилдим. Қозоғистон рекордини янгилашни олдиндан режалаштиргандим. Бунинг учун ҳар бир километрни 3:30 дақиқада босиб ўтишим керак эди. Югуриш пайтида аёллар ўртасида топ-8 ва топ-7 бўламан деб ўйлагандим. Аммо сўнгги бир неча километрда олдимда иккита кениялик қиз кетаётганини кўрдим. Мен маррага учинчи бўлиб келганимни билганим йўқ. Мен учун энг муҳими, йирик халқаро мусобақада мамлакат рекордини янгилаш эди», - деди қозоғистонлик байроқдор Жанна Мамажанова.

Ушбу марафон анъанавий тарзда 1981 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Бу дунёдаги энг яхши ўнта марафондан биридир. Бу йилги мусобақада 13 мингдан ортиқ спортчи куч синашди.

Жанна Мамажанова – Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий спорт клуби аъзоси. Роттердамдаги муваффақияти спортчига 15-24 июл кунлари Орегонда (АҚШ) бўлиб ўтадиган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида қатнашиш имконини берди.

Сўнгги хабарлар