Манғистаулик спортчи жиу-житсу бўйича Осиё чемпиони бўлди

None
АQTAU. Кazinform – Манғистаулик спортчи Абу-Бакир Жанибек жиу-житсу бўйича Осиё чемпиони бўлди. Бу ҳақда Манғистау вилояти спорт бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

25 феврал куни Бангкокда (Таиланд) жиу-житсу бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида VII Осиё чемпионати бошланди.

62 килограмм вазн тоифасида манғистаулик Абу-Бакир Жанибек Осиё чемпиони бўлди. Спортчи Вьетнам, Таиланд ва Ироқ спортчилари устидан ғалаба қозонди.

Бундан ташқари, 57 кг вазнда манғистаулик Арай Узақбай мусобақанинг бронза медали соҳибига айланди.

«Мусобақанинг дастлабки кунларида Қозоғистон терма жамоаси «файтинг-систем» дастурида медаллар бўйича умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Жиу-житсу бўйича Осиё чемпионати 28 февралга қадар давом этади. Мусобақада Осиё қитъасининг 30 та давлатидан 500 дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

photo

photo

photo

photo

Фото: Манғистау вилояти спорт бошқармаси

Муаллиф: Индира Сатенбай


Сўнгги хабарлар