Манғистауда озарбайжон шоири Низомий Ганжавий таваллудининг 880 йиллигига бағишланган кеча бўлиб ўтди
29 Декабрь 14:55

Манғистауда озарбайжон шоири Низомий Ганжавий таваллудининг 880 йиллигига бағишланган кеча бўлиб ўтди

AQTAU. Kazinform - Ақтауда вилоят ҳокими Нурлан Ноғаев иштирокида буюк озарбайжон шоири ва мутафаккири Низомий Ганжавий таваллудининг 880 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Тантанали тадбирда Туркия, Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон бош консуллари, Ақтау шаҳрида жойлашган диаспоралар раҳбарлари, вилоят зиёлилари ва ёшлари иштирок этди.

Нурлан Ноғаев йиғилганларни мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклаб, атоқли шоир ижодининг долзарблигини, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларнинг аҳамиятини таъкидлади.

Манғистау вилоятида иқтисодиётнинг турли тармоқларида Озарбайжон капитали иштирокидаги 212 корхона рўйхатга олинган.


Минтақада озарбайжонлик инвесторлар иштирокида ҳам қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шундай қилиб, 2016 йилда «Ақтау денгиз порти» махсус иқтисодий зонаси ҳудудида Қозоғистон ва Озарбайжон Президентлари раҳбарлигида логистика маркази лойиҳаси амалга оширилди. «Аnadoly Investment Company» ушбу лойиҳа учун 3,7 миллиард тенге ажратди. Бундан ташқари, «Ақтау денгиз порти» махсус иқтисодий зонаси ҳудудида «Актау ЭнергоМаш» МЧЖ кабель ва трансформаторлар ишлаб чиқарувчи завод қуриш лойиҳаси бошланди. Объект 2023 йилда ишга туширилиши ва 150 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.


Концертда Манғистау вилоят филармонияси санъаткорлари озарбайжонлик буюк бастакорларнинг Низомий Ганжавийга бағишланган асарларини ижро этди.

Низомийнинг адабий мероси, асосан, достонлари ўрта асрларда Ўрта Шарқ ва Ўрта Осиё адабиётининг кейинги ривожланишида улкан из қолдирди. Низомий қаламига мансуб беш достон – «Маҳзан ул-асрор», «Лайли ва Мажнун», «Ҳафт пайкар», «Искандернома», «Хусрав ва Ширин» озарбайжон шеърияти хазинасидан жой олди.

Муаллиф: Аружан Саптарова


Янгиликлар

Архив