Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Манғистауда 21 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилади

13 Май 20:37

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Манғистау вилоятига амалий ташрифи доирасида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Йиғилишда Ҳукумат раҳбари Давлат раҳбарининг топшириғига биноан қабул қилинган 2025 йилгача ҳудудни ривожлантириш комплекс режаси доирасида янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, иш ўринлари яратиш, вилоят аҳолиси турмушини яхшилаш имконини берадиган қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилишини таъкидлади.

ҚР Бош вазири озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошишига чек қўйиш масаласини вилоят раҳбариятининг муҳим вазифаси деб атади.

«Йил бошидан буён вилоятда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 16 фоизга ошди. Нархларнинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш учун мавжуд воситалардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш муҳим», - деди Бош вазир.

Алихан Смаилов вилоят ҳокимлиги товар баҳоси устидан назоратни кучайтириши кераклигини қўшимча қилди.

Бош вазир минтақадаги энг долзарб масала ишсизлик эканлигини, уни ҳал этишнинг асосий йўли сармоя жалб этиш эканини айтди. Жорий йилда 21 инвестиция лойиҳасини ишга тушириш, мингдан ортиқ иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Йиғилиш якунида, Бош вазир Мангғистау вилоятидаги аҳоли пунктларини газлаштириш ва сув таъминоти масалалари бўйича яна бир қатор топшириқлар берди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар