Манғистау вилоятидаги Қуруқ портида ғалла терминали 80% тайёр

Фото:
AQTAÝ. Kazinform – Манғистау вилоятидаги Курик портида ғалла терминали қурилмоқда. Ҳозирда 80 га тайёр. Бу ҳақда Манғистау вилояти ҳокими матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

1 млн тонна сиғимга эга дон терминали бир вақтнинг ўзида 25 минг тонна ғалла ҳосилини сақлаш имкониятига эга.

Электр тармоқлари ётқизилди, темир йўл қурилиши тугаллангач, уни 2023 йил сентябр ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

«Лойиҳа амалга оширилса, 30 та доимий иш ўрни яратиш мумкин бўлади. Ғалла терминали вилоят учун жуда муҳим», - дейилади матбуотда.

Қайд этиш жоизки, Қурик портида юк ташиш 2,5 баробар ошгани, уни эркин иқтисодий зоналар қаторига қўшиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Индира Сатенбай


Сўнгги хабарлар