Манғистау вилоятида ҳунармандларнинг халқаро форуми бўлиб ўтди

None
AQTAÝ. Kazinform – Ақтауда халқаро экспертлар иштирокида илк бор ҳунармандларнинг ҳудудий форуми бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Манғистау вилояти ҳокими матбуот хизмати хабарига кўра, асосий мақсад қозоқ миллий кодини сақлаш кафолати сифатида ҳунармандчиликни тиклаш ва этнотуризмни ривожлантиришдан иборат.

Майдонда кийгиз уйлар қурилган. Ярмаркага вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан ҳунармандлар қўлда ясалган тўқимачилик, қамиш, тақинчоқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келди.

Форумда маърузачилар «Ҳунармандлик ва муваффақият» мавзусида ўзаро фикр алмашдилар. Вилоятдаги ҳунармандчиликнинг бугунги аҳволи, этнотуризм истиқболи ҳақида сўз юритилди. Соҳани ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

«Албатта, давр талабига кўра, бу меросни ёшларга янгича йўналишда тақдим этиш, уни ривожлантиришни тадбиркорлик билан уйғунлаштириш зарур. Шу ўринда биз этнотуризм билан шуғулланиб, нафақат ҳунармандчиликни ўрганиш, балки у орқали даромад топишга ҳам кўмак кўрсатишимиз керак», - деди форумдаги нутқида Манғистау вилояти ҳокими Нурлан Ноғаев.

Форумда «JICA» Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги эксперти, «Бир қишлоқ – бир маҳсулот» лойиҳасининг Қирғизистон Республикасидаги бош маслаҳатчиси Акихиса Харагучи, Қозоғистон Ҳунармандлар уюшмаси президенти Айжан Бекқулова, Манғистау вилояти «Ҳунарманд» уюшмаси президенти Ауес Сағинаева, Манғистау вилояти ишбилармон аёллар кенгаши раиси Сауле Солиҳова, шунингдек, вилоят ҳунармандлари, оқсоқоллар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.



Муаллиф: Индира Сатенбай


Сўнгги хабарлар