Манғистау вилоятида бир йилда 177 та эгизак дунёга келди

None
АQTAU. Кazinform – 2022 йилда Манғистау вилоятида 177 та эгизак ва 2 та уч эгизак дунёга келди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«2020 йилда вилоятда 147 эгизак, 2 та уч эгизак, 1 та тўрт эгизак дунёга келди. 2021 йилда эса 169 та эгизак ва 3 та уч эгизак дунёга келди. Икки йил ичида Манғистауда туғилган эгизаклар сони 30 тага кўпайган бўлса, ўтган йили 177 та эгизак, 2 та уч эгизак дунёга келди», — дейилади Манғистау вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Шу йил бошида Манғистау вилоятида Ясмина, Алина, Адина исмли илк уч эгизак дунёга келгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Индира Сатенбай
Сўнгги хабарлар