Манғистау вилоятида 800 га яқин нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият юритмоқда

None
AQTAÝ. Kazinform – Куни кеча Манғистау вилояти ҳокими Нурлан Ноғаев иштирокида илк маротаба Бутунжаҳон нодавлат нотижорат ташкилотлари кунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар берди Kazinform Манғистау вилояти ҳокими матбуот хизматига таяниб.

Йиғилишда ҳокимдан ташқари вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари, соҳа фахрийлари, маҳаллий идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Манғистау вилоятида 781 та нодавлат нотижорат ташкилоти рўйхатга олинган. Улар орасида 120 та ташкилот ёшларга оид сиёсат, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, таълим, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, фуқаролар ҳаёти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги хизматларни фаол мувофиқлаштириб келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йили вилоятда илк бор жамоат ташкилотлари салоҳиятини ошириш мақсадида грант маблағларини молиялаштириш механизми жорий этилиб, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган комплекс ташаббусларни молиялаштириш йўлга қўйилди. Вилоятда кейинги беш йилга нисбатан юқори ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириш 43,6 фоизга ошди.

Натижада, жамоат ташкилотлари давлат қарорларини қабул қилишда кўплаб муқобил ёндашувларни таклиф этиб, ижтимоий масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. 2022 йилда 47 та ижтимоий лойиҳага 406 миллион тенге ажратилган бўлса, жорий йилда маблағ миқдори 602 миллион тенгега ошди.

Маросимда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда фаол иштирок этган соҳа фахрийлари байрам нишонлари билан тақдирланди.


Сўнгги хабарлар