10.05.2023 15:15 Манғистау вилояти чегарасини кенгайтириш режалаштирилмоқда ASTANА. Кazinform – Манғистау вилояти чегараси ўзгариши мумкин. Бу ҳақда «Аshyq» НҲА порталида эълон қилинган Ҳукумат қарори лойиҳасида айтилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
14.04.2023 13:38 Ақтау денгиз савдо портига халқаро мақом берилади ASTANA. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги «Ақтау денгиз савдо портига халқаро мақом бериш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
30.03.2023 07:45 Каспий ит балиқларининг сони 300 мингдан ошди AQTAÝ. Kazinform – 2023 йилда Каспий денгизида яшовчи ит балиқлар сони 300 мингдан ошди. Бу йилги кўрсаткич ўтган йилга нисбатан барқарор, яъни денгиз сутэмизувчилари камайгани йўқ. Бу ҳақда «Жайиқ-Каспий» вилоятлараро сув ҳавзаси балиқчилик инспекцияси бошлиғи ўринбосари Маншук Темешева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
24.03.2023 14:15 Ақтау аэропорти Теҳрондан биринчи чартер рейсни қабул қилди АQTAU. Кazinform - Ақтау аэропорти Теҳрондан биринчи чартер рейсни қабул қилди. Эрон авиакомпанияси самолётида Манғистау вилоятига 137 нафар сайёҳ етиб келди, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
16.03.2023 12:09 Бир йил ичида ҚР Манғистау вилоятига 30 мингдан ортиқ аҳоли кўчиб келган AQTAÝ. Kazinform – 2022 йилда Манғистау вилоятига 30 мингдан ортиқ киши кўчиб келди, дея хабар беради Kazinform.
07.03.2023 17:21 Манғистау вилоятидаги Қуруқ портида ғалла терминали 80% тайёр AQTAÝ. Kazinform – Манғистау вилоятидаги Курик портида ғалла терминали қурилмоқда. Ҳозирда 80 га тайёр. Бу ҳақда Манғистау вилояти ҳокими матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
07.03.2023 12:10 Манғистау вилоятида балиқчилик билан шуғулланувчилар сони 23 фоизга ошди AQTAÝ. Kazinform – Манғистау вилоятида 793 нафар балиқчи, 162 нафар бригада рўйхатга олинган. 2021 йилда балиқчилар сони 610 нафарни, бригадалар сони 121 нафарни ташкил этди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
28.02.2023 14:51 Манғистау вилоятида 800 га яқин нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият юритмоқда AQTAÝ. Kazinform – Куни кеча Манғистау вилояти ҳокими Нурлан Ноғаев иштирокида илк маротаба Бутунжаҳон нодавлат нотижорат ташкилотлари кунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар берди Kazinform Манғистау вилояти ҳокими матбуот хизматига таяниб.
28.02.2023 08:04 Манғистаулик спортчи жиу-житсу бўйича Осиё чемпиони бўлди АQTAU. Кazinform – Манғистаулик спортчи Абу-Бакир Жанибек жиу-житсу бўйича Осиё чемпиони бўлди. Бу ҳақда Манғистау вилояти спорт бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
27.02.2023 10:10 Исроил компанияси Қозоғистонга сувни чучуклаштириш ускуналарини етказиб бериш ниятида ТЕL-АVIV. Кazinform – Исроил компанияси Қозоғистонга, хусусан, Манғистау вилоятига сувни чучуклаштириш ускуналарини етказиб бермоқчи, дея хабар беради Кazinform ТИВ расмий сайтига таяниб.
23.02.2023 13:53 Манғистаулик ёш тадбиркор табиий ўғитлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди AQTAÝ. Kazinform – Манғистау вилоятининг Мунайли туманида хусусий тадбиркор Гулмира Қурманиязова турли усуллар билан органик ўғит – компост ишлаб чиқармоқда. Бу ҳақда Мунайли туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
22.02.2023 16:15 Ўтган йили Қуриқ порти орқали 1,8 миллион тонна юк ташилган АQTAU. Каzinform – Ўтган йили Қуриқ порти орқали 1,8 миллион тонна юк ташилган. Бу ҳақда Манғистау вилояти ҳокими матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
21.02.2023 10:08 Манғистауда диплом билан қишлоққа борган ёш мутахассисга уй олиш учун 5 млн тенге ёрдам берилади AQTAÝ. Kazinform – Қозоғистондаги «Диплом билан қишлоққа» дастури доирасида 2023 йилда Манғистау вилоятида 411 нафар мутахассис бир марталик улгуржи нафақа ва 231 нафар мутахассисга имтиёзли кредит асосида уй-жой сотиб олишда ёрдам кўрсатилади, дея хабар бермоқда Kazinform.
17.02.2023 09:33 Ақтауда ахборот-коммуникация маҳсулотларини ривожлантириш бўйича IT-хаб очилади AQTAÝ. Kazinform – Ақтауда IT-хаб очилади. Бу ҳақда ҳудудий коммуникациялар марказида бўлиб ўтган брифингда вилоят рақамли технологиялар бошқармаси бошлиғи Айдин Хадиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
16.02.2023 11:33 «Қулай мактаб» лойиҳаси: Манғистау вилоятида 24 та мактаб қурилади AQTAÝ. Kazinform – ҚР Президентининг «Қулай мактаб» умуммиллий лойиҳаси доирасида Манғистау вилоятида 44 минг ўринли 24 та мактаб қурилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
15.02.2023 15:55 Президент топшириғи: Ақтауда Қозоғистон-Германия инжиниринг институти очилади АQTAU.Кazinform – Ақтаудаги Yessenov University негизида Қозоғистон-Германия инжиниринг институти очилади.
12.02.2023 14:21 Манғистау вилоятида бир йилда 177 та эгизак дунёга келди АQTAU. Кazinform – 2022 йилда Манғистау вилоятида 177 та эгизак ва 2 та уч эгизак дунёга келди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
05.02.2023 12:18 Жанаўзенлик гимнастикачилар Бокудан совринли ўрин билан қайтишди JAŃAÓZEN. Kazinform – Жанаўзенлик бадиий гимнастикачилар Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган Victory cup халқаро мусобақасидан совринли ўрин билан қайтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
11.01.2023 10:56 Қозоғистонлик ўқувчилар халқаро танловда энг яхши деб топилди AQTAÝ. Kazinform – Ақтау шаҳридаги Фариза Онғарсинова номидаги №29 умумтаълим мактаби ўқувчилари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган халқаро танловда ғолибликни қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
15.12.2022 08:15 Манғистаунинг «Жорға» рақс ансамбли халқаро танловнинг бош совринини қўлга киритди AQTAÝ. Kazinform – Манғистаунинг «Жорға» рақс ансамбли Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўтказилган «DANCE SUPER STAR-2022» халқаро рақс танловида ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.