«Манчестер Сити» ҳужумчиси Англия премьер-лигасида рекорд ўрнатди

Фото:
ASTANА. Кazinform – «Манчестер Сити» ҳужумчиси норвегиялик Эрлинг Холланд Англия премер-лигасида рекорд ўрнатди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Премьер-лиганинг 33-турида «Манчестер Сити» ўзининг асосий рақиби, чемпионликка даъвогар Лондоннинг «Арсенал» жамоасини қабул қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги очко 95-дақиқада Э.Холланд томонидан киритилди. Бу унинг премьер-лигадаги жорий мавсумдаги 33-голи бўлди.

Шу тариқа, у 2017-2018 йилги мавсумда мисрлик «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг рекорд кўрсаткичини (32) ортда қолдирди.

Англия чемпионатининг мутлақ рекорди (34 гол) Энди Коул (Ньюкасл, 1993-1994) ва Алан Ширерга (Блэкберн, 1994-1995) тегишли.

Бироқ улар бу кўрсаткичга 42 ўйиндан иборат мавсумда эришдилар (ҳозирда Англия чемпионати 38 турдан иборат).

Э.Холланд бу йил тўпурарлар ўртасида етакчилик қилмоқда. «Тоттенхэм» ҳужумчиси Гарри Кейн ҳисобида 24 та гол бор.

Норвегиялик ҳужумчи жорий мавсумда «Манчестер Сити» сафида барча турнирларда 43 ўйинда 49 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Англия премьер-лигасида «Арсенал» 33 учрашувдан кейин 75 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Аммо иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити» (73 очко) иккита ўйин кам ўтказди.

Хосеп Гвардиола шогирдларининг ўзаро баҳсда «Арсенал»ни мағлуб этишидан сўнг чемпионликни қўлга киритиш имконияти ошди.

Шу билан бирга, «Манчестер Сити» Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга умид қилмоқда.

Инглиз клуби 9 ва 17 май кунлари ярим финалда «Реал»га қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аргентиналик ҳужумчи «Реал» дарвозасига тўртта гол урганини маълум қилган эдик.

ФОТО: GETTY IMAGES

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар