Мамлакатни парчалайдиган ёт мафкураларга қарши курашни кучайтириш зарур – ҚР Президенти

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон полициясининг 30 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда ижтимоий тармоқларда одамларни қонунни бузишга ундайдиган кўплаб тенденцияларга эътибор қаратди, деб хабар беради Kazinform.

Президент уларнинг олдини олиш учун бошқа идоралар билан ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, жамоат ташкилотлари билан яқинроқ алоқа ўрнатиш зарурлигини айтди.

Давлат раҳбари барча фуқаролар учун тенг имкониятлар яратадиган, жумладан, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган жамият яратиш асосий вазифа эканини эслатди.

«Яна бир муҳим вазифа аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишдир. Вазирлик бу каби ҳолатларни текшириш учун махсус бўлимни қайта очган. Жорий йилда менинг топшириғим билан аёллар ва болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилди. Ҳозирда мазкур марказлар экспериментал режимда ишламоқда. У психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдам кўрсатади. Тегишли имтиҳонлар ҳам ўтказилади. Махсус тайёргарликдан ўтган аёл терговчилар жабрланганларга ёрдам беришади. Умуман олганда, мазкур марказлар самарали фаолият юритмоқда. Бундай марказларни бутун республика бўйлаб очиш ва кенгайтириш зарур. Ҳукумат ва ҳокимларга бу ишни бошлашни топшираман», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.



Сўнгги хабарлар