Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Мамлакатимизга қарши террорчилик таҳдидига тайёргарлик кўрилганини исботлаймиз – ҚР Президенти

10 Январь 15:54

NUR-SULTAN. Kazinform - Яқин келажакда Қозоғистон биз жаҳон ҳамжамиятининг ҳукмига мамлакатга қарши террорчилик тажовузи тайёрланганига оид қўшимча далилларни тақдим этади. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев КХШТ навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Яқин вақт ичида дастлабки тергов якунланганидан сўнг биз жаҳон ҳамжамиятининг ҳукми учун мамлакатимизга қарши террористик тажовузи тайёрлангани ва амалга оширишга уринилганига оид қўшимча далилларни тақдим этамиз», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шу билан бирга, Давлат раҳбари айрим оммавий ахборот воситалари ва жамоат ташкилотлари ёлғон маълумотлар тарқатишда давом этаётганини қўшимча қилди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар