Мамлакатимиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини-ўзи тўлиқ таъминлаши керак – ҚР Бош вазири

None
ASTANА. Кazinform – Бош вазир вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг бориши билан танишиш, долзарб муаммоларни ҳал этиш, асосий инфратузилма, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектларини бориб кўриш мақсадида амалий ташриф билан Қизилўрда вилоятига ташриф буюрди, дея хабар беради Кazinform.

Алихан Смаилов умумий қуввати 197 минг тоннадан ортиқ шиша ишлаб чиқарувчи «Оrdа Glass Ltd» корхонаси фаолияти билан танишди. Корхона жорий йилнинг октябр ойида «Қозоғистонликлар фаровонлигини оширишга қаратилган барқарор иқтисодий ўсиш» миллий лойиҳаси доирасида ишга туширилган эди. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари сифатида зарур муҳандислик инфратузилмаси (электр, сув, канализация, газ, алоқа тармоғи), автомобил ва темир йўллар барпо этилди. Айни пайтда заводда 370 киши меҳнат қилмоқда.

Бош вазир шиша заводининг очилиши нафақат Қизилўрда вилояти, балки бутун Қозоғистонда қурилиш индустриясини ривожлантиришга туртки бўлишини таъкидлади.

Кейинги навбатда Бош вазир «Мағжан ва К» масъулияти чекланган жамиятининг йилига 33 минг тоннадан ортиқ гуручни қайта ишлаш заводида бўлди.

Бундан ташқари, Ҳукумат раҳбари ички бозорга ва қисман экспортга жўнатилаётган йодланган техник ва ош тузи ишлаб чиқарувчи «Ассоль» заводида бўлди.

Алихан Смаилов Қизилўрда вилояти гуруч етиштириш бўйича республикада (90 фоиз) биринчи ўринда туришини, туз етиштириш бўйича ҳам (97 фоиз) етакчи ўринда туришини таъкидлади. Жорий йилда вилоятнинг АСК соҳасига киритган сармоялари 8,5 фоизга ошди, 250 та янги лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу борада, Ҳукумат раҳбарининг фикрича, мамлакатимиз ўзини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаши керак. Бунинг учун ҳаракат қилишимиз керак.

Ҳукумат раҳбари вилоят қишлоқ хўжалиги тузилмалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Аграр соҳа вакиллари суғориш учун сув таъминоти ва шоликорларнинг замонавий деҳқончилик техникасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш каби қатор муаммоларни таъкидладилар. Алихан Смаилов қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни диққат билан тинглаб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш Ҳукумат эътиборида эканини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар