Мамлакатимиз электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича жаҳон рейтингида 29-ўринда – ҚР Рақамли ривожланиш вазири

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича глобал рейтингда БМТга аъзо 193 давлат орасида 29-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

Вазир дастлаб Facebookдаги саҳифасида алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси ходимларини касб байрамлари билан табриклади.

«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев илғор етакчи сифатида рақамлаштиришни миллий рақобатбардошликка эришишнинг асосий воситаси деб билади. Бу ҳақда у сўнгги Мурожаатномасида айтиб ўтган. Биз давлатни рақамлаштириш устида ишлашни давом эттирмоқдамиз ва бу кенг кўламли жараённи IТ ва телекоммуникация соҳасидаги мутахассисларсиз амалга ошириб бўлмаслиги аниқ.

Рақамлаштириш, биринчи навбатда, аҳоли ҳаётини осонлаштиришга қаратилган: қозоғистонликларни интернет ва мобил алоқа билан таъминлаш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда», — деди вазир.

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш бўйича жаҳон рейтингида мамлакатимиз БМТга аъзо 193 та давлат орасида 29-ўринни эгаллаб турганини таъкидлади. Ҳукуматнинг очиқ маълумотлар индексига кўра, Қозоғистон Осиё давлатлари орасида биринчи ўринда туради.

«Яширмайман, бу соҳанинг ўзига хос муаммолари бор. Масалан, чекка ҳудудлар аҳолиси мобил алоқа, интернет ва бошқалар сифатига боғлиқ. Биз бу муаммоларни имкон қадар тезроқ ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.

IТ ходимларининг истиқболлари катта. Fortune-500 рўйхатидаги компаниялар эртанги кунни ўйлаб, ўз вақтида рақамли ривожланиш йўлини танлаган компаниялардир! Барчангизни чин қалбимдан табриклайман ва келажак иқтисодиётига пойдевор қўяётганингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдираман! - дейди Бағдат Мусин.

Байрам арафасида у Қозоғистон расман Google for Startups (GFS) компаниясининг Марказий Осиёдаги биринчи ҳамкорига айланганини маълум қилди. Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу тадбир бутун IТ-ҳамжамият қатори мамлакат меҳнатининг эътирофидир.

Сўнгги хабарлар