Мамлакат телеканаллари «Муқаддас Қозоғистон. «Мингйилликлар мероси» ҳужжатли фильмини намойиш этади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Мамлакат телеканаллари «Муқаддас Қозоғистон. Мингйилликлар мероси» ҳужжатли фильмини намойиш этади, деб хабар беради Президент телерадио мажмуаси.

«Қадимий Сарайшиқ шаҳри ўрнида номаълум қабр топилди. Тарихчилар у ерда машҳур қозоқ ҳукмдори Қасимхан дафн этилганига аминлар.

Хитой ва Россия ҳукмдорлари томонидан тан олинган охирги қозоқ хони ким? Алаш фарзандларини бир байроқ остида бирлаштира олдими?

Тарихий маълумотларга асосланган муқаддас объектлар ҳақида «Муқаддас Қозоғистон. «Мингйилликлар мероси» ҳужжатли фильмини томоша қилинг!» - дейилган хабарда.

Ҳужжатли фильм 23 июл куни соат 14:35да «QazaqТV» телеканалида, 27 июл куни соат 12:50да «Хабар» телеканалида, 31 июл куни соат 20:00да «Евразия» телеканалида намойиш этилади.

Фото: calendata.ru

Сўнгги хабарлар