Мамлакат бўйича энг кўп аёллар Алматида истиқомат қилади - Миллий статистика бюроси

None
ALMATY. Кazinform – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Қозоғистон Республикаси Миллий статистика бюроси Қозоғистон аёллари бўйича статистик маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Статистика бюроси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, мамлакатда 10 миллион 118 минг 282 нафар аёл истиқомат қилади. Уларнинг 6,3 миллиони шаҳарларда, 3,7 миллиони қишлоқларда истиқомат қилади. Ҳудудларда аёллар сони бўйича Алмати шаҳри (1 157 823), Туркистон (1 040 069) ва Алмати вилоятлари (753 562) етакчилик қилмоқда.

Қозоғистонлик аёлларнинг ўртача ёши - 33,7 ёш. Бу кўрсаткич 2022 йил бошига нисбатан 2,6 йилга ошган. Аёлларнинг умр кўриш давомийлиги 2020-2021 йиллардаги карантин йилларидан кейин яна ошиб, 78,3 ёшга етди.

Меҳнат бозорида 4302,6 минг нафар хотин-қизлар банд. Уларнинг аксарияти таълим соҳасида меҳнат қилади – 851 минг, улгуржи ёки чакана савдода - 828 минг, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 451 минг аёл фаолият юритади. 401 минг нафар хотин-қиз соғлиқни сақлаш ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида, яна 328 минг нафари саноат соҳасида меҳнат қилмоқда. Санъат, кўнгилочар ва дам олиш соҳаларида атиги 74 минг хотин-қиз меҳнат қилади.

Қайд этиш жоизки, 849 минг нафар хотин-қиз хусусий тадбиркорлик субъектларига раҳбарлик қилади, бу рўйхатга олинган хусусий тадбиркорлик субъектларининг 53,5 фоизини ташкил этади», — дейилади Миллий статистика бюроси хабарида.

Муаллиф; Думан Арғингелди


Сўнгги хабарлар