Мактабларда янги йил тадбирлари ўтказилмайди – Қозоғистон Таълим вазирлиги

None
None
NUR-СУЛТОН. Кazinform - Қозоғистон Таълим ва фан вазири Aсхат Aймағамбетов мактабларда оммавий тадбирлар ўтказиш бўйича саволга жавоб берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Қозоғистон Бош санитария врачи Ерлан Қиясов Қозоғистон ҳудудида «Омикрон» коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича янги қарор чиқарган эди.

«Мактабларда эрталабки ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилмайди. Бунда Бош санитария врачининг қарори бўлгани учун биз уни бажаришга мажбурмиз. Шу боис мактабда эрталабки ва бошқа байрам тадбирлари ўтказилмайди», — деди А. Aймағамбетов Сенат ялпи мажлисидан кейин журналистлар саволларига жавобан.

Унга кўра, бир синфда байрам ўтказиш тўғрисидаги қарор мактаб маъмурияти даражасида қабул қилинади.

Мухбирлар «омикрон» штаммининг тарқалиши муносабати билан талабаларни масофавий таълимга ўтказиш имкониятлари ҳақида ҳам сўрашди.

«Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Идоралараро комиссияси қарори доирасида ишлаймиз. Ҳозирда хулоса чиқариш учун етарли маълумотлар йўқ», — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар