Мактабларда «қозоқ кураши» ва «тоғизқумалак» мажбурий фан сифатида ўқитилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда умумтаълим мактабларида «қозоқ кураши», «тоғизқумалак», «асик ату» бўйича мажбурий дарсларни ўтказиш методикасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Мажилис депутатларининг саволига ҚР Бош вазири Асқар Мамин жавобан айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда спорт секциялари 1,4 миллионга яқин болани ёки мактаб ёшидаги болаларнинг умумий сони (3,5 миллион) 40 фоизини, шу жумладан 422 мингдан зиёд болалар мактабдан ташқари ташкилотларда қамраб олади. Оммавий спортни ривожлантириш доирасида, шу жумладан, қишлоқ жойларда спорт инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масалан, 2023 йилгача 159 га яқин қишлоқ мактабларини спорт заллари билан таъминлаш режалаштирилган», - деди Асқар Мамин.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Таълим ва фан вазирлиги жисмоний тарбия ўқитувчиларини тайёрлашни бошлади. Ўтган йили 447 жисмоний тарбия ўқитувчилари малака ошириш курсларидан ўтдилар. Бу йил 2 мингдан ортиқ ўқитувчиларни қайта тайёрлаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 2021 йил январидан жисмоний тарбия ўқитувчиларига мактабдан ташқари спорт тўгаракларини олиб бориш учун 100% асосий иш ҳақи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилди. Қўшимча тўлов жисмоний тарбия ўқитувчиларини таълим муассасаларида бўлимлар очишга ундайди.

«Болалар саломатлиги ва таълимига миллий спорт турларини ўргатиш ижобий таъсир кўрсатади. Ҳозирда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Таълим ва фан вазирликлари томонидан «қозоқ кураши», «тоғизқумалак», «асик ату» мактаб ўқув дастурига ва мажбурий фан сифатида киритиш методикаси ишлаб чиқилмоқда», - деди Вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар