«Мактабга йўл» республика хайрия акцияси бошланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Таълим вазирлигининг Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Мактабга йўл» республика хайрия акциясини бошлади. Болалар йилида мазкур акция «Мактабга йўл – чегарасиз эзгулик» шиори остида ўтказилмоқда, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Акция 2022 йилнинг 31 августигача, яъни янги ўқув йили бошланишигача давом этади.

Акцияда ҳар ким иштирок этиши мумкин: кўнгиллилар, тадбиркорлар, хайриячилар, нодавлат ташкилотлар ва бошқалар.

Иштирокчилар муҳтож оилалар ва болаларни қўллаб-қувватлашлари ёки акцинча ёрдам сўрашлари мумкин.

«Акция кам таъминланган, кўп болали оилалар мактаб ўқувчилари, етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида ўтказилмоқда. Ҳар ким болаларни янги ўқув йилига тайёрлашга ёрдам бериши мумкин. Шундай қилиб, биз ижтимоий сабабларга кўра болаларнинг мактабга бормаслигини олдини оламиз. Ҳар бир мактабда ижтимоий ёрдамга муҳтож болаларнинг индивидуал рўйхатлари тузилган. Таълим муассасаларида «ишонч телефони»нинг узлуксиз ишлаши ташкил этилган. Қийин ҳаётий вазиятларда бўлган барча болалар ва ота-оналар ёрдам сўрашлари мумкин. Ўз навбатида, бефарқ фуқаролар, тадбиркорлар, хайрихоҳлар ҳам акцияга қўшилиб, муҳтожларга ёрдам беришлари мумкин», - деди ҚР Таълим вазирлигининг Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Есенғази Иманғалиев.

Эслатиб ўтамиз, «Мактабга йўл» акцияси ҳар йили янги ўқув йили арафасида ўтказилади. Акциянинг 10 йилида 2 миллиондан ортиқ болага моддий ёрдам кўрсатилди.

«Мактабга йўл» акциясида иштирок этиш учун таълим муассасалари ва ташкилотларига мурожаат қилиш зарур.

Вилоят таълим бошқармаларининг ишонч телефонлари:

1. Нур-Султан шаҳри: 8 7172 55 68 70, 8 701 255 46 97

2 Алмати шаҳри: 8 776 243 03 59

3. Чимкент шаҳри: 8 7252 39 49 26, 8 777 556 20 79, 8 707 904 04 95

4. Алмати вилояти: 8 747 502 85 38

5. Ақмола вилояти: 8 7162 72 29 03, 8 771 349 11 21, 8 708 444 52 32

6. Ақтўбе вилояти: 8 776 038 78 78, 8 705 507 71 78, 8 705 744 47 44

7. Атирау вилояти: 8 7122 27 09 42, 8 702 118 21 28, 8 775 005 22 01

8. Шарқий Қозоғистон вилояти: 8 7232 70 23 57, 8 705 623 85 31

9. Жамбил вилояти: 8 7262 614 24 05, 8 708 614 24 05

10. Ғарбий Қозоғистон вилояти: 8 7112 2604 63, 8 747 475 25 31

11. Қарағанди вилояти: 8 7212 25 25 02, 8 747 491 12 91

12. Қостанай вилояти: 8 7142 37 98 58, 8 708 087 42 01

13. Қизилўрда вилояти: 8 7242 60 54 81, 8 778 60 54 81, 8 777 340 70 30, 8 705 787 25 96

14. Манғистау вилояти: 8 7292 57 12 27, 8 7292 60 75 15, 8 702 995 36 39, 8 701 677 26 04

15. Павлодар вилояти 8 7182 32 09 65, 8 702 412 70 04, 8 701 523 19 70

16. Шимолий Қозоғистон вилояти: 8 7152 35 00 07, 8 708 432 44 58

17. Туркистон вилояти: 8 707 684 71 00, 8 700 205 94 10, 8 702 625 65 62


Сўнгги хабарлар