Валюталар курси:
    usd/kzt 470.9 eur/kzt 496.94

    rub/kzt 8.83 cny/kzt 70.33
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Мақтаараллик фермерлар хорижга қанд лавлаги экспорт қилмоқда

19 Май 08:16

TÚRKİSTAN. Kazinform – Мақтаарал тумани Қалибеков қишлоқ округи фермерлари эртапишар қанд лавлагининг илк маҳсулотларини Россияга экспорт қилишни бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жанажол қишлоғи аҳолиси январ ойида Голландиядан махсус етказиб берилган «павло», «вадан» номли сифатли лавлагини уй ёнидаги далага экди.

Энди у хорижга экспорт қилина бошлади.

«Лавлаги етиштириладиган ер унумдор бўлиши керак. Бунинг учун ер нитрат, аммофос, гўнг билан ўғитланади. Агротехник тадбирларнинг аксарияти қўлда бажарилгани учун лавлаги экиш машаққатли меҳнатни талаб этади. Меҳнатнинг ниҳояси катта муваффақиятларга етаклайди», - дейди фермер Бектемин Алиқулов.

Фермер биринчи марта уй яқинидаги 15 сотих ердан 1,5 тонна маҳсулот олди. Ҳозир килограмми 180 тенгедан сотилмоқда.

Лавлагининг «павло», «вадан» навлари Жанажол қишлоғи тупроғида етиштирилгандагина ўзига хос таъмга эга. Шу боис лавлагига талаб юқори», - деди у.

Умуман олганда, деҳқонлар ўз маҳсулотларини Россияга ва Нур-Султан, Алмати, Қарағанди шаҳарларига экспорт қилмоқда.

Қанд лавлаги тўлиқ йиғиб олингандан кейин фермерлар иккинчи даражали экин сифатида ем-хашак экинларини экишни мўлжалламоқда.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар