Мақтааралда кам таъминланган оилаларга 10 та уй-жой совға қилинди

None
None
MAQTAARAL. Kazinform – Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманида 10 та уй-жой кам таъминланган оилаларга топширилди. Янги уйлар тадбиркор, давлат ва жамоат арбоби Болат Ўтемуратов жамғармаси томонидан совға қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туман ҳокими Бақит Асанов оилаларни табриклаб, уй калитларини топширди.

Бу уйлар Мирзакент қишлоғининг янги микрорайонида жойлашган. Ўтган йили Мақтаарал туманида сув тошқинидан жабр кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Болат Ўтемуратов номидаги жамғарма биринчилардан бўлиб 6 миллион доллар ажратди, табиий офатдан бошпанасиз қолган 150 оила учун уй-жой қурди. Қолган уйлар навбатда турган оилаларга берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзакент шаҳридаги янги микрорайонда қурилиши тугалланган 16 та уй навбатда турган фуқароларга ижарага берилган эди.

Шунингдек, 2020-2025 йилларга мўлжалланган «Нурли жер» дастури бўйича республика бюджетидан ажратилган 417,9 миллион тенге ҳисобидан тумандаги кам таъминланган кўп болали оилаларга 50 та уй-жой берилди.


Муаллиф: Айнур Ақбаева

Сўнгги хабарлар