Мақтааралда ҳар бир уйнинг қурилиши онлайн тарзда кузатилади

None
None
MAQTAARAL. Kazinform – Мақтаарал туманига иш сафари билан борган Ўмирзақ Шўкеев бу ерда қурилиш ишларини жадаллаштиришга масъул бўлган шахсларга аниқ кўрсатмалар берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сув тошқинидан зарар кўрган минтақада мобиль гуруҳ ташкил этилади ва ҳар бир уйнинг қурилиши махсус марказ томонидан онлайн тарзда кузатилади. Бу муаммоларни ўз вақтида ҳал қилишга ёрдам бериши кутилмоқда. Бундан ташқари, қурилаётган аҳоли пунктлари бир неча тармоқларга бўлинган ва жавобгарлар тасдиқланган. Келес тумани ҳокимлиги Фирдавсий овули, Жетисай тумани Ўргебас овулидаги қурилиш ишларининг сифати ва тезлиги учун жавобгардир.




Таъкидлаш жоизки, сув тошқинидан зарар кўрган учта овулнинг аҳолиси учун Мирзакент овулида янги уйлар қурилмоқда. 500дан ортиқ уйларнинг қурилиши август ойида якунланиши режалаштирилган. Иккала овулнинг аҳолиси ҳам уйларини бузиб, ўрнига янги ўйлар қурмоқдалар. Ҳар бир уйни қуриш учун давлат молиявий ёрдам бермоқда.









Муаллиф: Айнур Ақбаева

Сўнгги хабарлар