Мақтааралда 3та газ тақсимлаш станцияси қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2026 йилда Туркистон вилоятидаги 722та аҳоли пункти газлаштирилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Энергетика вазири Нурлан Ноғаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йил 1 январ ҳолатига кўра, ҳудудни табиий газ билан таъминлаш 64,4 фоизни ёки тахминан 1,3 млн кишини ташкил этади. Таклиф этилаётган комплекс режа доирасида Созақ туманидаги автоматлаштирилган газ тақсимлаш станциясидан ва Мақтаарал туманидаги 3та автоматлаштирилган газ тақсимлаш станциясидан магистрал газ қувури, шунингдек, газ тақсимлаш тармоқлари ва аҳоли пунктларига газ етказиб берадиган қувурларни қуриш режалаштирилган», - деди Нурлан Ноғаев.

Вазирнинг сўзларига кўра, маҳаллий ҳокимиятнинг режаси 2026 йилгача газлаштирилган аҳоли пунктлари сонини 423дан 722тага етказишдир.

Бу аҳолини газ билан таъминлаш 1 млн 274 мингдан 1 млн 720 минг кишига кўпайишини англатади.

«Бу ҳудуддаги газлаштириш даражасини ҳозирги 64,4 фоиздан 85,4 фоизгача оширади. Ҳокимлик бунга бюджет дастурлари ва «Ауыл – ел бесігі» дастури доирасида, шунингдек маҳаллий бюджет ва бошқа инвестициялар ҳисобидан эришишни режалаштирмоқда», - деди энергетика вазири.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар