Мақтааралда 1200 ўринли мактаб очилди

Фото: None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилояти Мақтаарал тумани маркази Мирзакент овулида 1200 ўринли мактаб фойдаланишга топширилди. Бугун бу ерда мирзакентлик мактаб ўқувчилари таҳсил олмоқда, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокими матбуот хизматига таяниб.

Бинонинг майдони 2,7 гектарни ташкил қилади. Ёпиқ спорт зали томошабинлар учун 200 ўринга мўлжалланган. Мактаб ошхонаси эса 420 ўринга мўлжалланган. Мақтаарал мактабларида илгари бундай катта спорт зали ва ошхонаси бўлмаган. Ташқи ҳовлида жойлашган футбол, волейбол ва баскетбол майдонлари ҳам катта.

«Мактабнинг ички қисми тўлиқ миллий рангларда безатилган. Спорт залида мамлакатнинг таниқли спортчиларининг фотосуратлари намойиш этилган. Спорт зали иккинчи қаватда, томошабинлар учун ўриндиқлар учинчи қаватда жойлашган. Яъни, томошабинлар турли спорт мусобақаларини бемалол томоша қилишлари мумкин бўлади», – дейди туман архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш бўлими бошлиғи Бижан Анарбеков.

Мактаб кутубхона фондида 10 мингга яқин китоб мавжуд. Электрон китобларни ўқиш мумкин. Физика, кимё, информатика, мультимедиа ва лингафон лабораториялари энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Умуман олганда, бу ерда ўқувчиларнинг ўзларини қўшимча ривожлантириш, спорт, бадиий ҳунармандчилик тўгаракларида қатнашиши учун барча шароит яратилган.

Объектнинг ташқи кўриниши, ёритиш, ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Мактаб болаларга билим берибгина қолмай, Мирзакент овулининг меъморий қиёфасини ҳам беради.



Сўнгги хабарлар