Мақтаарал туманида баҳорги экиш бошланди

None
None
MAQTAARAL. Kazinform – Мақтаарал тумани деҳқонлари январь ойининг ўрталарида деҳқончиликни бошладилар, деб хабар беради Kazinform Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизматига таяниб.

Эрта пишадиган карам экинларни экишларига 10 дан ортиқ бригада иштирок этмоқда.

Туман ҳокимининг ўринбосари Сакен Султонхонов ва туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Галим Дуйсенбеков январь ойидаги ёмғирга қарамай далаларда меҳнат қилаётган фермерларнинг ҳолати билан танишиш учун «Сабыр» фермер хўжалигига ташриф буюришди.

Шагир Кушербаев раҳбарлигидаги фермер хўжалигида 12,2 гектар ер бор, шундан 3 гектарида карам экилган. 60 кишидан иборат жамоа январь ойининг ҳар бир кунидан самарали фойдаланмоқда.

Фермерларнинг сўзларига кўра, эрта пишадиган карам европаликлар ва россияликлар орасида катта талабга эга. Мақтаарал туманида аллақачон 10 гектардан ортиқ майдонда карам экилган. Умуман олганда, карам ҳосили эрта пишганлиги сабабли, кейинчалик деҳқонлар қовун, пахта ва бошқа экинларни экишни бошлайдилар. Шундай қилиб, деҳқонлар йилига икки ёки ҳатто уч марта ҳосил олишади.


Сўнгги хабарлар