Максимал ва минимал пенсиялар ўртасидаги фарқ камайтирилади – ҚР Меҳнат вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда энг кам пенсия ва нафақалар меъёрлари қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоқ қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг апрел ойида ижтимоий соҳа харажатлари қўшимча 4 фоизга индексация қилинди. Шу сабаб 40-50 минг тенгелик нафақа атиги 2 минг тенгега, 300-400 минг тенгелик пенсия эса 16 мингга ошди. Бу тенгсизликни қандай камайтириш мумкин? Бу маблағлар энг кам пенсия ва 1 миллионга яқин аҳолининг яшаш минимумини қай даражада ошириш имконини беради? Умуман олганда, индексациядан сўнг тўловларнинг максимал ўсишини таъминлаш учун минимал ижтимоий стандартлар методологиясини қайта кўриб чиқиш вазирлик режасида борми?», — дея савол йўллади Сенат депутати Рисқали Абдикеров вазирга.

Ўз навбатида, Тамара Дуйсенова пенсия ва бошқа ижтимоий нафақаларни индексация қилиш инфляция коридорига қараб бюджет тартибида амалга оширилишини айтди.

«Мен энг кам пенсия, иш ҳақи ва нафақалар ҳақидаги фикрингизга тўлиқ қўшиламан. Шу боис Ҳукуматнинг жорий режалари орасида бизнинг ҳам ўнга яқин режаларимиз бор. Биз энг кам пенсиядан энг кам нафақагага бўлган стандартларни кўриб чиқамиз. Ҳозирда миллий ва халқаро экспертларни таклиф қилиб, ишга киришганмиз. Баъзи таклифларни тайёрлаяпмиз. Ишчи гуруҳ тузилади. Сизни ишчи гуруҳга қўшилишга таклиф қиламиз», — деди вазир.

Вазир ҳақиқатан ҳам муаммо борлигини тан олади.

«Муаммо бор. Бугунги кунда энг кам, ўртача ва юқори пенсиялар ўртасида катта фарқ бор. Ва биз бу фарқни минимал ижтимоий стандартларни қайта кўриб чиқиш орқали тузатамиз«, - деди Тамара Дуйсенова.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар