Макс Ферстаппен «Формула-1»даги 40-ғалабасини қўлга киритди

None
Фото: f1-world.ru
ASTANA. Kazinform – Голландиялик пилот Макс Ферстаппен «Формула-1»даги 40-ғалабасини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform F1-world.ruга таяниб.

2023 йилги Формула-1 мавсумининг еттинчи пойгаси – Испания Гран-приси Барселона-Каталония автодромида бўлиб ўтди ва унда «Ред Булл» пилоти Макс Ферстаппен маррага биринчи етиб келди ва ғолиб бўлди.

Бу ғалаба икки карра жаҳон чемпиони учун фаолиятидаги 40-ғалаба бўлди. Пойгада иккинчи ва учинчи ўринларни «Мерседес» вакиллари Льюис Хэмилтон ва Джордж Расселл эгаллади.

Сўнгги хабарлар