+7 (701) 759 90 19
USD 425.37 EUR 492.66
RUB 5.97 CNY 66.15
Янгиликлар

Макрон «Саҳрои Кабирдаги ИД» етакчиси йўқ қилинганлигини  маълум этди

16 Сентябрь 10:30
Баҳам кўринг:
Макрон «Саҳрои Кабирдаги ИД» етакчиси йўқ қилинганлигини  маълум этди

PARIS. Kazinform - Франция Президенти Эммануэль Макрон Франция қуролли кучлари томонидан «Исломий давлат» («Қозоғистон» ва бошқа кўплаб мамлакатларда тақиқланган) тузилмаси « Саҳрои Кабирдаги ИД» етакчисини зарарсизлантириш тўғрисида эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform TASSга таяниб хабар бермоқда

Ўхшаш янгиликлар

«Саҳрои Кабирдаги ИД» гуруҳининг етакчиси Aднан Aбу Валид ас-Саҳровий француз қўшинлари томонидан зарарсизлантирилди. Бу бизнинг Сахелдаги террористик гуруҳларга қарши курашимиздаги яна бир катта ютуқдир «, - деб ёзди у пайшанба куни кечқурун Twitter да.

Кейинчалик унинг сўзларини Франция Қуролли Кучлари вазирлиги раҳбари Флоранс Парли тасдиқлади. У Twitterда «Бархан» операциясининг ҳарбий хизматчилари томонидан уюштирилган ҳужумда минтақавий «Исломий давлат» уюшмасининг етакчиси ўлдирилганига аниқлик киритди. Давлат раҳбари ва вазир терроризмга қарши курашда ҳалок бўлган Франциянинг минтақадаги ҳарбий операцияларининг барча иштирокчилари хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

« Саҳрои Кабирдаги Исломий давлат» гуруҳи 2015 йил баҳорида тузилган, ИД тузилмасидир. Бу Ғарбий Aфрикада фаолият юритувчи «Aл-Мурабитун» радикал исломий гуруҳининг бўлиниши натижасида пайдо бўлган.

2014 йил август ойида Франция Мали, Буркина-Фасо, Мавритания, Нигерия ва Чадда исломий гуруҳларга қарши курашиш учун «Бархан» операциясини бошлади. Бу француз ҳарбийлари 2013-2014 йилларда Малида ўтказган «Сервал» операциясининг давоми эди. Франция Қуролли Кучлари вазирлиги маълумотларига кўра, жорий кампанияда 5 мингдан ортиқ одам иштирок этмоқда.


#Дунё  
Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив