Махсус мониторинг: Туркистонда 454 млн танга маблағ тежаб қолинди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистонда бюджет маблағини самарали тақсимлаш ва тежамкорлик билан фойдаланиш мақсадида давлат идораларида махсус мониторинг олиб борилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу тадбир ҚР Коррупцияга қарши кураш агентлиги Туркистон вилоят департаменти қошидаги «Туркистон – адолат майдони» офиси томонидан амалга оширилди.

Мониторинг якунларига кўра, оптималлаштириш ишлари доирасида такрорланувчи функцияларни олиб ташлаш масаласи кўриб чиқилди ва вилоят бўйича жами 1001 штат қисқартилди.

ҚР Коррупцияга қарши кураш агентлиги Туркистон вилоят департаменти берган маълумотларга кўра, вилоятда олиб борилган махсус мониторинг натижасида 454 млн 296 минг танга маблағ тежаб қолинди. Оптималлаштириш ишлари ҳуддда рақобатбардош профессионал кадрларни тайёрлаш ва кафолатли маош билан таъминланган самарали давлат аппаратини қуриш мақсадида олиб борилган.

Муаллиф: Айнур Ақбаева

Сўнгги хабарлар