Магистратурага кириш учун 35 мингга яқин қозоғистонлик имтиҳон топширди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Тест синовлари бошланганидан бери 35 мингга яқин ёшлар магистратурага кириш учун имтиҳон топширди. Уларнинг қарийб 45 фоизи камида чегара баллини тўплашга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Ўртача балл - 72 балл. Битта иштирокчи максимал 150 баллдан 140 балл тўплади. Тест синовлари бошланганидан бери 265 иштирокчининг натижалари бекор қилинди. Улардан 144 нафар талаба смартфон, шпаргалка ва бошқа тақиқланган нарсаларни олиб юришга урингани учун имтиҳон топшириш имкониятидан маҳрум этилди.

Комплекс тест синови давомида қоидаларни бузгани учун 117 нафар шахс аудиториядан четлаштирилди ва натижалари бекор қилинди. Бундан ташқари, текширувдан кейинги текширув натижаларига кўра, 4 кишининг натижалари бекор қилинди. Улар имтиҳон материалларини суратга олиб, аудиториядан олиб чиқишга ҳаракат қилишган.

Комплекс тест синовларига кириш миллий ягона тестда бўлгани каби уч босқичли тизим бўйича амалга оширилади: Face ID орқали шахсни идентификация қилиш, шахсий гувоҳномани идентификация қилиш ва ўтириш пунктида шахсни идентификация қилиш. Кўрилган чора-тадбирлар туфайли синовнинг биринчи ҳафтасида 4 нафар бегона шахс аниқланди. Яъни, иштирокчилар ўз ўрнига бошқа одам юбориб, тестдан ўтишни хоҳлашган. Тегишли чоралар кўрилди. Комплекс тестларнинг иккинчи ҳафтасида бундай қоидабузарликлар аниқланмади.

Эслатиб ўтамиз, магистратурага ўқишга кириш учун комплекс тест синовларига 46 мингдан ортиқ ариза келиб тушган. Бу ўтган йилга нисбатан 6 мингтага кўпдир. Магистратурага 13 мингдан ортиқ грант ажратилган. Жорий йилда магистратурага ўқишга кириш учун комплекс тест синовлари 20 июлдан бошланган ва 10 августга қадар давом этади.

Комплекс тест учта блокдан иборат: чет тили бўйича тест, ўрганишга тайёрликни аниқлаш учун тест ва таълим дастурлари гуруҳи профили учун тест. Чет тилини билишини тасдиқловчи халқаро сертификатлардан бирига эга бўлган абитуриентлар чет тили бўйича тест синовларидан озод қилинади.

Тест натижалари билан келишмовчилик бўлса, онлайн апелляция тақдим этилади. Тест тугаганидан кейин 30 дақиқа ичида талаба дарҳол апелляция учун ариза бериши мумкин. Апелляция беш кун ичида кўриб чиқилади. Тест сертификати талабанинг шахсий кабинетида мавжуд бўлади.

Бу йил ҳам чегаралар ўзгаришсиз қолди: илмий-педагогик ё‘налиш бўйича магистратурага кириш учун 75 балл, касбий ё‘налиш бўйича эса 50 балл тўплаш керак.

Сўнгги хабарлар