Мадридда қозоқ киноси кунлари бошланди

None
МАDRID. Кazinform – Мадриднинг тарихий марказида, Тасвирий санъат маркази кинотеатрида Миллий кинематографияни қўллаб-қувватлаш давлат маркази ва Қозоғистоннинг Испаниядаги Элчихонаси кўмагида Қозоғистон киноси кунларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform.

ТИВ хабарига кўра , тадбирда Испания Ташқи ишлар вазирлиги, Европа Иттифоқи ва ҳамкорлик вазирлиги вакиллари, дипломатик корпус, қозоқ диаспораси, хорижлик кино ихлосмандлари иштирок этди.

Кўргазма бошланиши олдидан ўз нутқида Қозоғистон Элчиси Константин Жигалов ушбу тадбир икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланганлигини маълум қилди.

Қозоғистон дипломати икки давлат ўртасидаги маданий алмашув юқори даражасини қайд этди.

«Астана Опера» Давлат опера ва балет театри ва Қурманғази номидаги Қозоғистон давлат академик халқ чолғу асбоблари оркестрининг гастрол сафарлари, испан тилидаги замонавий қозоқ насри ва шеърияти антологияси тақдимоти шулар жумласидандир.

К. Жигаловнинг қайд этишича, 2016 йилдан буён «Қазақфильм» киностудияси ва Қозоғистон Элчихонаси кўмагида ҳар йили Барселонада ўтказиладиган Осиё кинофестивалида қозоқ фильмлари мунтазам намойиш этилмоқда.

Тасвирий санъат марказида режиссёр Ернар Нурғалиевнинг «Олға» ва Фарҳод Шариповнинг «Схема» фильмларининг Европа премьераси бўлиб ўтди. Ф. Шарипов ва «Олға» фильми продюсери Максим Акбаров иштирок этди.

Мадриддаги қозоқ киноси кунлари жамоатчиликни хурсанд қилди.

Бугун Испаниянинг марказий газеталаридан бири - «Lа Vanguardia» ушбу воқеа ҳақида материал чоп этди.


Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар