27.05.2023 12:09 Пекинда хитой тилидаги қозоқ қўшиқлари тўплами тақдимоти бўлиб ўтди PEKIN. Kazinform – Хитой пойтахтида Қозоғистон Республикасининг ХХРдаги элчихонаси кўмагида Абай Қунанбаев, Шамши Қалдаяқов, Алтинбек Қоразбаев, Нурғиса Тилендиевнинг ва бошқаларнинг 30 та машҳур мусиқий асарларини ўз ичига олган машҳур қозоқ қўшиқларининг хитой тилига таржима қилинган биринчи тўплами тақдимоти бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги сайтига таяниб.
27.05.2023 11:38 Димаш Қудайберген янги қўшиқ яратиш тарихи ҳақида гапириб берди ASTANA. Kazinform - Машҳур қозоғистонлик хонанда Димаш Кудайберген ўзининг барча мухлисларига бағишлаган «Omir» композициясининг яратилиш тарихи билан ўртоқлашди, деб хабар беради Kazinform.
26.05.2023 15:30 Қозоғистон ва Мўғулистон қўшма музей очишни режалаштирмоқда ULAN-BOTUR. Кazinform – Улан-Баторда Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Мўғулистон ҳукуматлараро комиссиясининг 9-мажлиси бўлиб ўтади. Улан-Баторга келган Қозоғистон делегациясига Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири, Қозоғистон-Мўғулистон ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Дархан Қидирали бошчилик қилмоқда, дея хабар беради Кazinform ҚР АЖРВ матбуот хизматига таяниб.
25.05.2023 10:14 Дунёга машҳур «Nick Jr» канали қозоқ тилида эфирга узатилади ASTANA. Kazinform – Жорий йилдан бошлаб дунёга машҳур «Nick Jr» болалар канали қозоқ тилида эфирга узатила бошлайди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигининг Instagram саҳифасига таяниб.
24.05.2023 13:37 Нью-Йорк шаҳри марказида қозоғистонлик хонанда Димашнинг суратлари намойиш этилмоқда ASTANA. Kazinform – Бугун дунёга машҳур қозоғистонлик хонанда Димаш Қудайберген 29 ёшга тўлди, деб хабар беради Kazinform.
24.05.2023 08:37 Қозоғистонда кутубхоналар кўп функцияли таълим марказларига айлантирилади ASTANA. Kazinform – Давлат кутубхоналари кўп функцияли таълим марказларига айлантирилади. Бу ҳақда маданият сиёсати концепциясини тақдим этган ҚР Маданият ва спорт вазири Асхат Оралов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
23.05.2023 22:53 Бакуда Қозоғистон-Озарбайжон дўстлигига бағишланган маданий-маърифий кеча бўлиб ўтди BAKU. Кazinform – Баку шаҳридаги ака-ука Новрузовлар номидаги 36-мактабда «Олимпиада маданий-маърифий дастури» доирасида Қозоғистон-Озарбайжон дўстлигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири Қозоғистоннинг Озарбайжондаги Элчихонаси матбуот хизматига таяниб.
23.05.2023 20:53 Қозоғистондан яна олтита объект ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилиши режалаштирилган ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Асхат Оралов ҳозирда Қозоғистондан 10 та объект ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
23.05.2023 14:32 Озарбайжонда «Silk Way» телеканали эфирга узатилади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президентининг «Silk Way» халқаро телеканали телерадиокомплекси Озарбайжон Республикаси кабель телевидениесининг 14 та операторидан иборат каналлар тўпламига кирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
23.05.2023 12:05 Туркияда илк бор «Қимиз Fest» фестивали ўтказилди ANKARA. Kazinform – Туркия пойтахти Анқара шаҳрида илк бор қозоқ халқининг миллий ичимликига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
22.05.2023 09:14 Димаш Қудайберген ўзининг туғилган кунида янги клипини тақдим этади ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик таниқли хонанда Димаш Қудайберген 24 май, туғилган кунида мухлислари учун сюрприз тайёрламоқда. Димаш Instagram саҳифасида янги «Өмір» («Ҳаёт») клипи чиққанини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
19.05.2023 21:39 Қирғизистонда Қозоғистон рассомларининг кўргазмаси очилди BISHKEK. Кazinform - Бишкек шаҳридаги Гапар Айтиев номидаги Қирғизистон миллий тасвирий санъат музейида буюк қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов таваллудининг 95 йиллигига бағишлаб «Достығымыз жарасқан» мавзусида ҚР Рассомлар уюшмаси Туркистон вилояти бўлимининг ижодий кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
19.05.2023 20:35 Астанадаги Миллий музейга бир кечада 47 минг киши ташриф буюрди ASTANA. Kazinform – Астанадаги Миллий музейда ўтказилган «Музей кечаси» халқаро тадбирига 47 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди. Шу тариқа ўтган йилги рекорд янгиланди. Ўтган йили тадбирда 30 мингга яқин киши иштирок этган. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов Telegramдаги шахсий саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
19.05.2023 09:09 Димаш Қудайберген Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Си Цзиньпин олдида қўшиқ кўйлади ASTANA. Kazinform – Дунёга машҳур қозоғистонлик хонанда Димаш Қудайберген Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Си Цзиньпин олдида хитой ва қозоқ тилларида қўшиқ кўйлади, деб хабар беради Kazinform.
18.05.2023 20:36 Қозоғистонликлар ўтган йили музейга 6,1 млн марта ташриф буюрган ASTANA. Kazinform – 2022 йилда Қозоғистон аҳолиси музейга 6097 минг марта ташриф буюрган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 5104 минг марта бўлган. Халқаро музейлар куни муносабати билан Давлат бюроси ушбу маданият муассасасига ташриф буюрувчилар ҳақидаги статистик маълумотларни тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.
16.05.2023 12:02 Қўш элнинг лочин сиймоси TASHKENT. UzA-Kazinform – Тошкентдаги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида атоқли қозоқ ёзувчиси, драматург, таржимон ва жамоат арбоби Рахметолла Райимқулов таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан «Қўш элнинг лочин сиймоси» номли халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
14.05.2023 10:23 Малайзияда Димаш Қудайбергеннинг «Stranger» номли яккахон концерти бўлиб ўтади ASTANA. Kazinform – Машҳур қозоғистонлик хонанда Димаш Қудайбергеннинг «Stranger» шоуси дунё бўйлаб гастроль сафарида. 24 июнь куни Куала-Лумпурда хонанданинг яккахон концерти бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform Dimashnews.comга таяниб.
13.05.2023 13:27 Сеулда сайёҳлик кўргазмасида Қозоғистон энг яхши тадбир учун тақдирланди SEOUL. Kazinform – Қозоғистон Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида бўлиб ўтган SITF (Seoul International Travel Fair) халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform.
05.05.2023 15:45 Қозоғистон талабалар театри Испанияда ўтказилган фестивалда биринчи ўринни эгаллади ASTANА. Кazinform - Л.Н. Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети «Шаңырық» талабалар театри халқаро «Sea. Sun. Festival» фестивалида «Драма театри» номинациясида биринчи ўринни эгаллади. Қозоғистонлик ёш режиссёр К.Қасимов томонидан қозоқ тилида саҳналаштирилган «Қиз Жибек» саунд- драмасини Европа жамоатчилигига тақдим этди. Бу ҳақда Kazinform университет матбуот хизматига таяниб хабар беради.
05.05.2023 13:56 Уруш фахрийлари ва бугунги кун қаҳрамонлари ҳақида янги китоб нашр этилди ASTANA. Kazinform – Ички ишлар вазирлиги музейида «Буюк дала қаҳрамонлари» номли янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди. У Иккинчи жаҳон урушининг жасур аскарлари ва бугунги тинч кун қаҳрамонларига бағишланган, дея хабар беради Kazinform Polisia.kz сайтига таяниб.