Маҳаллий тиббий ниқоблар билан Қозоғистон 100% таъминланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилнинг етти ойида мамлакатнинг фармацевтика саноатида ишлаб чиқариш 23,2 фоизга ўсди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш кунига 1,2 миллион донани ташкил қилади. Бу ички бозор эҳтиёжларини тўлиқ қоплайди. Йил охирига қадар фармацевтика компаниялари ушбу кўрсаткични кунига 1,5 миллион донага етказишни режалаштирмоқда», - дейилади ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, ўсиш «Dolce - Pharm» МЧЖ компаниясида ишлаб чиқаришни 67 фоизга кўпайиши билан боғлиқ. Бугунги кунда фармацевтика компанияси тиббий ниқоблар ишлаб чиқарадиган энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. «Dolce - Pharm» МЧЖ турли хил ниқобларни ишлаб чиқаради.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар