Маҳаллий дрон муваффақиятли синовдан ўтказилди

None
Фото: gov.kz
ASTANA. Kazinform – «Қазақстан инжиниринг» миллий компанияси» АЖ янгиланган «Шағала-М» русумли учувчисиз учиш аппарати синовини муваффақиятли якунлади, деб хабар беради Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Маҳаллий дроннинг тактик ва техник хусусиятлари яхшиланди, тезлиги, учиш ва парвоз масофаси кенгайтирилди.

«Қазақстан инжиниринг» миллий компанияси» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Темиржан Абдирахмановнинг таъкидлашича, Қозоғистонда қурилган УУАлар ўзининг кўп қирралилиги билан ўзига хосдир. Масалан, у нефть-газ, энергетика ва фуқаролик мудофааси, жумладан, қидирув ишларида қўлланилиши мумкин. Бундан ташқари, Қозоғистон маҳсулотлари фавқулодда вазиятларда вертолётларни алмаштириш ва нефть ва газ қувурлари, шунингдек, электр узатиш линияларини кузатиш учун жуда фойдали.

«Шағала-М» қурилмасининг афзаллиги шундаки, у учиш-қўниш йўлагига муҳтож эмас. Нархлари хорижий аналогларга қараганда арзонроқ. Ушбу маҳсулотни сотишга келсак, у СТ–KZ ва саноат сертификатлари ҳамда патентга эга», – деди «Қазақстан инжиниринг» R&D маркази бош директори Ғани Байсейитов.

Сўнгги хабарлар