Мьянмада «Мокко» тўфони 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди

None
Фото: aa.com.tr
ASTANA. Kazinform - Бангладеш ва Мьянма қирғоқларига зарба берган «Мокко» тўфони беш кишининг ҳаётига зомин бўлди, 700 дан ортиқ киши жабрланди. Кучли циклон сув тошқинлари ва кучли шамолларни келтириб чиқарди, деб хабар беради Kazinform Аnadolyга таяниб.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, баъзи жойларда шамол тезлиги 209 км/соатга етган, қидирув-қутқарув ишлари давомида беш кишининг жасади топилган.

Айни пайтда Мьянма ҳарбий маъмурияти баёнотида кучли шамол биноларга зарар етказганини ва электр узатиш линияларини шикастлаганини, баъзи биноларнинг томларини учириб кетганини маълум қилган.

Айрим ҳудудлар аҳолисини эвакуация қилиш жараёни давом этяпти.

Аҳолини қирғоқ ҳудудлардан узоқроқ туришга чақирилди. Бангладешга эвакуация қилинган одамлар сони 700 мингдан ортиқни ташкил этади. 2008 йилда Мьянмада «Наргис» тўфони 135 минг кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.

Сўнгги хабарлар