Мьянмада ҳарбий самолет ҳалокатга учраб, 12 киши ҳалок бўлди

None
None
MANDALAY. Kazinform – Мьянманинг Мандалай шаҳрида пайшанба куни ҳарбий самолет ҳалокатга учраши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazinform Reuters агентлигига асосланиб, хабар беради.

«Sinhua» агентлигининг ҳарбийларга асосланиб, хабар қилишича, самолетда 14 киши бўлган ва ҳалокат сабабчиси – ёмон об-ҳаводир. Ҳозирги пайтда воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда, икки киши касалхонага етказилган.

Мьянманинг Mizzima мустақил портали эса Facebookдаги саҳифасида Нейпьидо аэропортидан кўтарилган кичик самолет бортида 12 киши бўлганлиги ва 8 киши ҳалок бўлгани ҳақида ёзди. Портал маълумотларига кўра, ўлганлар орасида юқори мартабали ҳарбий амалдорлар ҳам бўлиши мумкин, аммо Mizzima ушбу маълумот ҳали тасдиқланмаганлигини таъкидламоқда.

Ўз навбатида, Хитойнинг CGTN телеканали маҳаллий оммавий ахборот воситаларига асосланиб, самолет бортида 16 киши бўлганлигини хабар қилди.


Сўнгги хабарлар