Мўғулистондаги бургут овчилари фестивалига дунёнинг 10 дан ортиқ давлатидан сайёҳлар тўпланишди

None
ULAN-BOTUR. Кazinform – Мўғулистонда «Олтин бургут – 2023» ов қушларининг баҳорги фестивали бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Кazinform Синьхуа агентлигига таяниб.

Фестивалда Мўғулистоннинг Баян-Олгей, Сэлэнэ ва Тув ҳудудларидан 17-69 ёшли 19 нафар бургутчи иштирок этмоқда. Тадбирни томоша қилиш учун 10 000 киши, жумладан ўндан ортиқ давлатдан сайёҳлар йиғилди.

МОНЦАМЭ агентлигининг хабар беришича, фестивал Наврўз байрами арафасида ўтказилмоқда. Бундан кўзланган мақсад қозоқ халқининг урф-одатлари, мероси ва маданияти билан таништириш, уни ёшларга тараннум этиш, шунингдек, сайёҳларни жалб этиш ва бўш вақтларини тўғри ўтказиш усулларини шакллантиришдан иборат.

Бундан ташқари, тадбир давомида бургутлар паради бўлиб ўтади – бургутчилар миллий либосларда отларга миниб, қўлларида бургутлар билан чиқишади. Бундан ташқари, бургут қуш билан балиқ овлаш, энг ақлли қушни аниқлаш танлови ва қозоқ миллий ўйини – кўкпар ўтказилади.

Мўғулистонда бургут қушлари фестивали йилига икки марта - баҳор ва кузда ўтказилади.

Ўтган йили мазкур давлат ҳукумати 2023 ва 2024 йилларни Мўғулистонга саёҳат йили деб эълон қилган эди. Бургут фестивали пандемиядан жабр кўрган туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган 90 дан ортиқ тадбирлар рўйхатига киритилган.

photo


Сўнгги хабарлар