Мўғулистонда энг бой ёш бизнесменлар орасидан икки этник қозоқ жой олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мўғулистон этник қозоқ Базар Ашимўғли ва Аягул Тлейханқизи Forbes журналининг «30 ёшгача бўлган 30 нафар энг бой шахслар» рейтингига киритилди, деб хабар беради Kazinform мухбири KazNews нашрига таяниб.

Мўғулистоннинг Forbes журнали «30 ёшгача бўлган 30 нафар энг бой шахслар» рейтингини эълон қилди.

Рўйхатга турли соҳалардаги кучли ёш тадбиркорлар киритилган. Бу йилги рўйхатдан икки нафар этник қозоқ тадбиркорлар жой олди.

Улардан бири ҳуқуқшунос, «Хэруга партнерс» асосчиси Базар Ашимўғли.

Ёш тадбиркор 2014 йилда Мўғулистон Миллий университетини тамомлаган. 2017 йилдан буён юридик соҳада ишлаб келмоқда.

Иккинчиси эса «CallPro» компаниясининг ижрочи директори Аягул Тлейханқизи.

Муаллиф: Ризабек Нусипбекўғли

Сўнгги хабарлар