Мўғулистон ва Хитойдаги чанг бўрони Токиога етиб келди

None
ТОKYO. ТАSS - Кazinform - Пайшанба куни Мўғулистон ва Хитойдаги чанг бўрони Токиога етиб келди. Бу ҳақда Япония миллий метеорология бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Қайд этилишича, бу табиат ҳодисаси Токиода 2021 йил май ойидан бери биринчи марта кузатилмоқда.

Аввалроқ Япониянинг бир қатор префектуралари, жумладан Нагасаки, Фукуока ва Тоттори маъмурияти маҳаллий аҳолини кўриш имконияти ёмонлашгани сабабли йўлларда эҳтиёт бўлишга чақирган эди. Бундан ташқари, аҳолига кийим-кечакларни балконда қуритмаслик, болаларни кўчада ўйнашга йўл қўймаслик, ниқоб тақиб юриш тавсия қилинди.

Метеорологларнинг башорат қилишича, яқин кунларда чанг бўрони деярли бутун Япония ҳудудини қамраб олиши мумкин.

Аввалроқ, чоршанба куни Хитой пойтахтида чанг бўрони кузатилгани, шу сабабли маҳаллий ҳукумат об-ҳаво хавфининг «сариқ» даражасини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

Фото: AFP

Сўнгги хабарлар