Мўғулистон 1 июндан бошлаб чегарасини очди

None
None
ULAN-BATOR. MONTSAME – Kazinform – Мўғулистон 1 июндан бошлаб расмий равишда чегарасини очди, деб хабар беради Kazinform Montsame агентлигига таяниб.
Мўғулистон 2021 йил 1 июндан бошлаб расмий равишда ўз чегарасини очди. Натижада, мамлакат фуқаролари Туркия, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Греция, Қирғизистон, Тайланд, Бразилия, Миср, ва Ҳиндистон каби чегараси очилган ўндан ортиқ мамлакатга боришлари мумкин.

Дунёнинг 110 дан зиёд мамлакати, шу жумладан, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Япония ва бошқа Европа давлатлари чегарасини қисман ёки бутунлай ёпиб, чет элликларга виза беришни тўхтатган эди. Бу мамлакатларга фақат доимий визаси бор чет элликлар кира олади.

Мўғулистон фуқаролари эркин сайёҳат қиладиган мамлакатлар сонини кўпайтириш мақсадида Мўғулистон Ҳукумати томонидан коронавирусга қарши эмланган фуқароларга эмланганлигини тасдиқлайдиган гувоҳнома бериб, уни қонуний деб тан олиш учун Хитой, Россия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Венгрия ва бошқа Европа давлатлари билан дипломатик музокаралар ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ курсини (икки компонентини) олган чет эл фуқароларига Мўғулистонга киришга рухсат бериш масаласи мамлакатнинг Ҳукумат йиғилишида кўриб чиқилган.

Сўнгги хабарлар