М. Азилханов: Қозоқстонлик ўзбеклар – Қозоғистон халқининг ажралмас қисми

None
None
SHYMKENT. Kazinform – Бугун Чимкент шаҳридаги Ўзбек драма театрида Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси ўринбосари Марат Азилханов шаҳардаги ўзбек зиёлилари вакиллари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

«Қозоқ ва ўзбек халқларини нафақат умумий тарихий илдизлар, балки маданий ва маънавий қадриятлар, тил ва урф-одатларнинг ўхшашлиги бирлаштиради. Қозоқстонлик ўзбеклар эса – Қозоғистон халқининг ажралмас қисми, мамлакатимизнинг тенг ҳуқуқли фуқаролари», - деди М. Азилханов.

Икки қардош халқнинг тарихий илдизлари, тиллари ва маданиятларининг яқинлиги – мамлакатда барқарорликни сақлаш ва ягона фуқаролик идентификациясини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади.

Чимкентда яшовчи этник ўзбеклар шаҳар аҳолисининг 17,5 фоизини ташкил қилади. Шаҳарда тўртта ўзбек тилидаги мактаб ва 32 та аралаш мактаб мавжуд.

Чимкент шаҳрида ўзбек драма театри бор. Бу – Ўзбекистондан ташқарида дунёдаги ягона ўзбек драма театри. Театр нафақат ўзбек маданиятининг ривожланишига, балки бутун Қозоғистоннинг ўзига хослигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади. 18 йил давомида театр 100 дан ортиқ спектаклларни саҳналаштирди, шу жумладан унинг репертуарида М.Ауезовнинг «Абай», Ш.Айтматовнинг «Чингизхоннинг оқ булути», А.Оразбековнинг «Ёлғиз олма дарахти», С.Досановнинг «Бўри кечаси» асарлари бор.

Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси ўринбосари Чимкент шаҳри аҳолисида қозоқ фуқаролик идентификациясини мустаҳкамлаш бўйича узоқ муддатли ва биргаликдаги ишларни давом эттириш, улар ўртасида кенг алоқа майдонини шакллантириш зарурлигини қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, қозоғистонлик ўзбеклар «Дўстлик» ўзбек этномаданий марказлари уюшмасига бирлашган. У Қозоғистон вилоятлари ва шаҳарларининг этномаданият марказларини бирлаштиради. Мамлакатда ўзбек этномаданият бирлашмалари сони 35 тага етди.

«Дўстлик» ассоциацияси ўзбек этник вакилларини Қозоғистон жамиятига бирлаштириш, уларни Қозоғистон мустақиллигини мустаҳкамлаш жараёнига жалб қилиш вазифасини юқори даражада бажаради, Қозоғистоннинг кўп миллатли аҳолиси таркибида ўзбек этносига алоҳида ўрин берилади.


Сўнгги хабарлар