+7 (701) 759 90 19
USD 425.95 EUR 495.12
RUB 6 CNY 66.6
Янгиликлар

Люк Бессон «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент  халқаро кинофестивалида иштирок этади

25 Сентябрь 14:00
Баҳам кўринг:
Люк Бессон «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент  халқаро кинофестивалида иштирок этади

TASHKENT. Kazinform - Машҳур кинорежиссёр Люк Бессон «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали очилиш маросимининг фахрий меҳмони бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда айрим мевалар божхона божидан озод қилинади Ўзбекистонда сентябрь ойида энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилган 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

Дунёга машҳур кинорежиссёр Люк Бессон Халқаро кинофестивали доирасидаги бошқа тадбирларда ҳам иштирок этади. Люк Бессон «Никита», «Такси», «Валериан ва минг сайёралар шаҳри» ва бошқа фильмлари билан томошабинлар қалбини забт этган.

Кинофестивалининг очилиш маросими 28 сентябр куни Тошкентдаги таъмирдан ўтган Кино саройида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик киноижодкорлар ҳам ўз фильмларини Тошкент халқаро кинофестивали доирасида «Жаҳон кино кунлари»да намойиш этишади.


Муаллиф: Турсинали Аҳмедов



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив